Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги.
Маълум қилинишича, сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи тасдиқланди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Насриддинов номзоди тасдиқланган.
Жамшид Насриддинов шу вақтга қадар Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 29 октябрь куни Қиличбек Худойбердиев Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. У аввалроқ касаллик оқибатида оламдан ўтган Аъзамхон Баҳромов ўрнида иш бошлаганди. 2017 йилдан буён Каттақўрғон туманига раҳбарлик қилиб келган Аъзамхон Баҳромов 2020 йилнинг 19 октябрда касаллик оқибатида 60 ёшида вафот этганди.
Изоҳ (0)