Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШда 17 ёшли ўсмир 3,4 миллион доллар турадиган ноёб Pagani Huayra суперкарида аварияга учради, деб хабар беради The Drive. Гувоҳлар йўл-транспорт ҳодисасини видеога олиб, YouTube’да жойлаштирган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Видеодан кўриш мумкинки, ноёб родстер аварияга учраган. Тўқнашувдаги зарба кучидан машинанинг олд ғилдираклари, шунингдек, икки эшигидан бири узилиб кетган.

Маълумотларга кўра, ушбу машина миллиардер Тим Гиллианга тегишли бўлиб, авария вақтида у ҳам машина ичида бўлган. Суперкарни эса унинг 17 ёшли ўғли Гейж Гиллиан бошқарган. Ўсмир — YouTube-блогер бир неча бор шасси рақами 76029 бўлган Pagani Huayra билан мақтаниб келган.

ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга жиддий жароҳат етмаган. Бироқ родстерни қайта тиклаб бўлмайди. Гиллианлар оиласининг ушбу суперкардан ташқари яна кўплаб автомобиллари бор: McLaren Senna, Bugatti Chiron, Ferrari LaFerrari, Rolls-Royce Dawn ва Lamborghini Urus.

Pagani Huayra ҳиндуларнинг шамол худоси Кечуа шарафига номланган бўлиб, унга 764 от кучига эга 6,0 литрли V12 бензин агрегати ўрнатилган. Двигатель етти поғонали узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Родстернинг оғирлиги 1280 килограммни ташкил этади.

Аввалроқ британиялик телебошловчи кўрсатув суратга олиш жараёнида Lamborghini’да аварияга учрагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар