• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Демократия – энг яхши қасос». Покистоннинг Индираси – Беназир Бхутто ҳақида

    Бундан 32 йил муқаддам шу санада – 1988 йил 18 ноябрда консерватив мусулмон мамлакати ҳисобланган Покистонда аёл киши ҳукумат раҳбарига айланди. Бу аёл Покистон Индираси – Беназир Бхутто эди. Сана муносабати билан «Дарё» Шарқнинг энг машҳур аёлларидан бири Беназир Бхуттонинг бош вазир бўлиши ва фожиали интиҳоси ҳақида ҳикоя қилади.

    «Шарқ атиргулининг» дунёга келиши

    Бўлғуси бош вазир Беназир Бхутто Покистоннинг Карачи шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси Бхуттолар қавмига мансуб синдхлик ражпутлар оиласидан бўлиб, онаси келиб чиқишига кўра эронлик курдлардан эди. Оилада Беназир тўнғич фарзанд бўлиб, унинг Муртазо , Шаҳноз ва Санам исмли жигарлари бор эди. Беназирнинг дадаси Зулфиқор Али Бхутто дунёвий таълим олган бўлиб, ўз қизларини исломий давлатга хос бўлмаган услубда билим олишларини истади ва уларни Карачи ва Исломободдаги дунёвий мактабларда ўқитди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Беназир 15 ёшида АҚШдаги Гарвард университетининг Редклиф мактабига қабул қилинди. Гарвардда ўқиган кезларда, кейинчалик Оксфорддаги таълим даврида Беназир илк марта демократия таъмини тотиб кўрди ва ўзининг ажойиб нутқи билан ўз курсдошлари ва профессорлари орасида машҳурликка эришди. Устозлари уни буюк келажак кутаётганига амин эди. Беназир 1973 йилда Гарварднинг давлат бошқаруви ихтисослигини аъло баҳолар билан тамомлади.

    Болалигида олган таълими ва Гарвардда орттирган билимлари ҳақида эсларкан, Беназир Бхутто ўз кундаликларида «12 ёшли қизалоқ эдим, бир куни онам отамнинг олдида ҳижоб олиб келди-да, юзингни беркитиб ол , дея менга берди. Шунда отам ҳижоб тақадими ёки йўқ буни қизимнинг ўзи ҳал қилади – Ислом дини аёл кишига ўз ҳаётини ўз истаганча қуришига ҳуқуқ беради деган эди», деб эслайди.

    1973 йилнинг куз ойида ёш Беназир Оксфорд университетининг Леди Маргарет Хол коллежига ўқишга қабул қилинди ва Беназир хоним бу ерда сиёсатшунослик, фалсафа ҳамда иқтисодни ўргана бошлайди. Коллежни тугатгач халқаро дипломатия ва ҳуқуқ соҳасидаги бир йиллик курсни тамомлайди. Бу пайтда унинг отаси Зулфиқор Али Покистонда президент, сўнг бош вазирлик лавозимида фаолият юритарди. Ўқишдан кейин Беназирни катта сиёсат кутиб турарди, аммо Беназир ўша пайтларда сиёсат оламидаги илк қадамлар ҳам ниҳоятда қонли бўлишини тасаввур қила олмаган бўлса, эҳтимол.

    «Демократия – энг яхши қасос».

    Беназир Бхутто

    Тутқунликда

    Ислом оламида аёл кишининг сиёсат оламида бўй чўзиши ўта шартли тушунча ҳисобланади. Аёл киши майли сиёсатда фаолият кўрсацин, аммо бош вазир ёки вазир бўлишига йўл бўлсин, деб фикрлайдиганлар исломий жамиятда анчагина. Беназир Бхутто ўзи қадам ташлаётган сиёсат йўли анча машаққатли бўлишини биларди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Покистондаги сиёсий тўнтариш оқибатида 1977 йили Беназирнинг дадаси  Покистон бош вазири Зулфиқор Али Бхутто қамоққа олинди. 1979 йилда эса Индира Ганди, Леонид Брежнев, Жимми Картернинг илтимосига қарамасдан, Зулфиқор Алини махфий равишда қатл қилишди. Беназирни эса қатл куни қамоқхонадан бир неча километр масофада жойлашган полиция идорасида тутқунликда сақлашди. Полиция нозирлари отасининг дафн маросимида қатнашиш учун ҳам рухсат бермади.

    Эндиликда бир вақтлар дипломатик хизматда фаолият бошлашни истаган қиз орзуларида қатъият билан биргаликда бошқа мақсадлар ҳам ўрин олганди. Зулфиқор Алининг қатлидан сўнг Покистонда ҳукумат тепасига Муҳаммад Зиё ул-Ҳақ келди, унинг назарида Беназир Бхутто сиёсий рақиб эди ва шу сабабдан янги ҳукумат раҳбари Беназирнинг кўпроқ уй қамоғида ўтириши фойдали эканига ишонарди. Ниҳоят, 1984 йилда Беназирга Лондонга чиқиб кетиш учун изн берилди. Эмиграцияда яшашига қарамасдан, Беназир Бхутто Покистон Халқ партиясини муваффақиятли бошқара бошлайди.

    Покистоннинг қора атиргули

    Зиё ул-Ҳақ бекорга Беназирдан шубҳаланмас эди. Зулфиқор Али ташкил қилган партия ижтимоий адолат ҳақида кўпроқ гапирар эди. Партиянинг шиорлари покистонликларнинг қалбларидан жой ола бошлайди. Генерал Зиё ул-Ҳақ Покистонда диний давлат ташкил қилишга киришган, мусулмон ҳуқуқининг барча соҳаларда етакчи бўлиши учун ҳаракат қиларди. Президент ҳаттоки парламентни исталган пайтда тарқатиб юбориш ваколатини ҳам қўлга киритди.

    Бундай вазиятда кўпинча Беназирнинг отаси айбсиз қурбон бўлгани ҳақида эслашар, бироқ покистонликлар Беназирнинг аёл киши бўлгани учун ҳам унга ўз ишончларини беришни истамасди. Беназир бўлса, бутун сиёсий фаолияти давомида Ислом жамиятидаги аёллар борасида мустаҳкамланиб қолган турли хил стереотипларга қарши курашишдан чарчамади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1988 йилда Беназир парламент сайловларида кўпчилик овозни қўлга киритиб, исломий мамлакатдаги энг биринчи аёл бош вазир сифатида тилга тушди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай ҳомиладорлиги сабаб таътилга чиқмоқчи бўлганда унинг мухолифатчилари мамлакатда яна бошбошдоқлик бошланади, тартибсизлик юзага келади, деган фикрда бўлди. Шунда Беназир кесарча кесиш ёрдамида туғруқни амалга ошириб, эртасига ҳокимиятга қайтишга қарор қилди. Беназир энди Покистоннинг «қора атиргули»га айланганди.

    Ислом қадриятлари Беназирни исломий мамлакатдаги феноменга айлантирди. Унинг отаси даврида аёлларнинг таълим олиши ва аёлларга шаҳар кенгашларида умумий штат ходимларининг иш жойининг беш фоизи кафолатланди. Беназир эса исломий  жамиятидаги барча учун янгилик олиб келмоқчи эди.

    Сайловолди пойгаси

    1988 йилда Покистон президенти Зиё ул-Ҳақ сирли равишда Тейпур Тамевали ҳарбий полигонида «Абрамс» танкларини синовидан қайтаётган чоғда C-130 «Геркулес» самолётида аниқланган носозлик сабаб Лахор шаҳри яқинида ҳалокатга учрайди. Узоқ йиллик душманнинг фожиали ўлими Беназир учун сиёсат оламида катта уфқларга йўл очди.

    Мамлакатда парламент сайловлари ўтказилиши 1988 йилнинг ноябрь ойига белгиланди. Беназир тинмай сиёсий фаоллар билан учрашар, демократия учун ҳаракат қилиш вақти келгани ҳақида нутқ сўзларди. Вақтинчалик президент Ғулом Исхоқ Хон эса Беназирнинг машҳурлигидан чўчиб, унинг олдига турли тўсиқлар қўйишдан чарчамасди. Айни шу паллада Бхутто учун рақибларнинг ҳаракати бўлган «Мусулмон лигаси»нинг тарқаб кетиши ҳам муваффақиятли воқеа эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    17 ноябрь санасида Бхутто хонимнинг партияси парламент сайловларида ғолиб бўлди. 2 декабрь санасида Беназир Бхутто Покистон байроғидаги ранглар акс этган оқ ва зангори кийимда ҳукумат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Барча мамлакатлар Беназирни табриклашга шошилаётган пайтда, Покистон президенти Бхутто хонимни ғалабаси билан табриклашга шошилмасди.

    Бхутто Покистонни ниҳоятда қийин бир даврда бошқаришига тўғри келди. Афғонистондаги уруш Покистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни анча таранглаштириб қўйди. Бхутто 1989 йилда кўп музокаралардан сўнг Афғонистонда вақтинчалик ҳукумат тузиш мақсадига эришди. Аммо музокаралар жараёни ўта машаққатли эди. Музокаралар пайтида айрим радикал мусулмон эркаклар музокараларга аёл киши келгани ортидан музокаралар хонасидан чиқиб кетган бўлса, айримлари музокараларда аёл киши қатнашажагини билгач музокаралар жараёнига келмай қўя қолди. Аммо Бхутто хоним қатъият билан музокараларда компромислар орқали мақсадга етилишини исботлай олди.

    Янги бош вазир Покистондаги сиёсий маҳбусларнинг аксарига амнистия эълон қилди, давлат секторига қарашли айрим компанияларни хусусийлаштирди ва қишлоқларга электр энергияси етиб боришини таъминлади. Бхутто даврида, шунингдек, азалий рақиблар саналган Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари бир мунча яхшиланди. Бхутто Ҳиндистон бош вазири Раджив Ганди билан Жанубий Осиёда ядро энергияси борасидаги музокаралар чоғида икки томонлама муҳим келишувларни имзолашга эга бўлди.

    Бироқ Бхутто сиёсий карьераси унинг турмуш ўртоғи Асиф Али Зардори «Жаноб 10 фоиз»нинг қалтис ҳаракатлари натижасида якун топди. Муаммо шунда эдики, Асиф Али Зардори хорижлик инвесторлардан киритилаётган сармоянинг 10 фоизини талаб қилиши билан Буюк Британия, Швейцария ва Покистон бизнес доираларида турли эътирозларни авж олиб кетишига сабабчи бўлди. 1990 йилнинг ўрталарида Покистон президенти Ғулом Исхоқ Хон Бхутто ҳукуматини истеъфога чиқаришга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Коррупцион можарога аралашиб қолганига қарамасдан, Бхуттонинг сиёсий обрўси мамлакатда ҳамон баланд эди. Ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар покистонликларда умид уйғотган ва улар Беназирни ҳурмат қила бошлаганди.

    1993 йилги парламент сайловларида Беназир хоним яна ғалаба қозонди. Покистонда бепул тиббиёт пайдо бўлди, саводсизлик даражаси сезиларли даражада қисқарди. Мамлакатга хорижий сармоя оқими кўпайди. Бу сафар унинг бош вазирлиги бор йўғи уч йил давом этди ва бу сафар ҳам унинг ҳукумати коррупцион можароларга ўралашиб қолди. 1999 йилда Бхутто оиласи билан Покистондан чиқиб кетди, орадан саккиз йил ўтиб, Парвез Мушарраф амнистия эълон қилиши билан Беназир ўз оиласи билан Покистонга қайтиб келди.

    27 декабрь 2007 йил санасида 15 ёшли исломий террорчи тарафидан икки ўқ узилди ва бомба портлади. Шундай қилиб, Беназир Бхутто террорчи қотилнинг қурбонига айланди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    18.11.2020, 23:25   Изоҳ (0)   46148
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тоғли Қорабоғда уруш тўхтатилганига бир ҳафта бўлди. Низо ҳудудида ва урушда мағлуб бўлган Арманистонда ҳозир нималар бўляпти? Асосий маълумотлар

    18.11.2020, 21:29

    АҚШда Санта-Клауслар коронавирус сабаб болалардан «беркинмоқда». Болаларга уларнинг тиззасига ўтириш тақиқланган (видео)

    18.11.2020, 20:23

    Airbus А380’нинг ёнида реактив қанотда парвоз қилгани билан танилган Винс Реффет Дубайда ҳалокатга учради

    18.11.2020, 19:23

    Хитойда 61 ёшли Британия консули чўкаётган қизни қутқарди. Атрофда ўнлаб одамлар бўлган, лекин ундан бошқа ҳеч ким сувга тушмаган

    18.11.2020, 18:48

    Россияда бир суткада COVID-19 беморларининг 456 нафари вафот этди. Бу кунлик ўлим ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич

    18.11.2020, 18:12

    Пенсильвания суди Трампнинг Филаделфиядаги сайловлар бўйича даъвосини рад этди

    18.11.2020, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.