• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жароҳатлар исканжасида қолган «Ливерпуль». Юрген Клоппнинг ҳақиқий имтиҳони ҳақида

    «Ливерпуль» лазарети тўлишда давом этмоқда:

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    8 ноябрь, якшанба куни Шотландия нашрлари Эндрю Робертсоннинг жароҳати ҳақида хабар тарқатди: унинг оёқ сон қисми шикастланган. Шу боис у жамоасининг Словакияга қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларкнинг сўзларига кўра, вазият унчалик жиддий эмас, бироқ Робертсоннинг бир-икки ҳафтани ўтказиб юбориши эҳтимоли бор.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    13 ноябрь, жума куни Миср футбол федерацияси Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, Муҳаммадда касаллик аломатларсиз ўтмоқда.

    Салоҳ бир неча кун олдин акасининг тўйи, шунингдек федерация томонидан ўтказилган тантанали зиёфатда қатнашган эди.

    11 ноябрь, чоршанба куни Жо Гомес узоқ вақтга сафдан чиқди.

    Бу Виржил ван Дейк билан бошланган марказий ҳимоячилар (ва у ерда ўйнаши мумкин бўлган футболчилар) жароҳати эпидемиясининг давоми эди.

    Бунгача Жоэл Матип жароҳат олганди, шундан сўнг эса Жо Гомес билан жуфтликда ҳаракат қилган Фабиньо ҳам сафдан чиққанди.

    Гомес эса бу вақтда захира ўйинчисидан (ўтган мавсумда у Матип билан ван Дейкка шерик бўлиш учун кураш олиб борарди) асосий таркибнинг ягона кучли ҳимоячисига айланганди. Унга эса ёш ва тажрибасиз Риз Уильямс (19 ёшли) ҳамда Нейт Филлипс (23 ёшли) ёрдам бераётганди. Матипнинг сафга қайтиши билан вазият озми, кўпми яхшиланганди, аммо жароҳатнинг кейинги қурбони айнан Жо Гомеснинг ўзи бўлди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Гомес (яна) Англия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди. Эътиборга молик жиҳати, Жо Англия сафида атиги 12 та ўйин ўтказиб, 3 марта оғир жароҳат олган. У клубида жами 100 га яқин ўйинни айнан жароҳат сабаб ўтказиб юборган. У мазкур сабаб билан ҳатто 2018 йилги Жаҳон Чемпионатини ҳам ўтказиб юборганди.

    «Мени энг кўп қайғуга солган нарса, унинг кучли оғриқдан азият чеккани бўлди. У жароҳат олганида атрофида ҳеч ким йўқ эди. Бу эса менга умуман ёқмади. Умид қиламанки, бу узоқ давом этмайди», – дейди Англия термаси устози Гарет Саутгейт.

    Инглизлар дарвозабони Ник Поуп ҳам вазиятга шунга ўхшаш изоҳ берди: «Жо атрофида ҳеч ким йўқлигида жароҳат олди ва майсага йиқилди. Кўринишидан, у қаттиқ азоб чекаётганга ўхшарди. Жонинг бу ҳолатни бошдан кечираётганини ва азобланаётганини кўриш мен учун ҳам, бошқа йигитлар учун ҳам осон бўлмади».

    12 ноябрь куни «қизиллар» матбуот хизмати футболчининг операция қилинганлигини эълон қилди. Жонинг бўғимларига зарар етган бўлса-да, у барибир мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборади.

    Ҳозир мазкур ҳолатдан энг кўп афсусланаётганлардан бири Деян Ловрен бўлса керак. Боиси у айнан ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Зенит»га ўтиб кетганди, ўшанда «Ливерпуль» уни сотишни истамаганди. Агар у бундай қарорга келмаганида балки, ҳозир асосий таркибдан жой олган бўлармиди.

    Ҳозирда Клоппнинг ихтиёрида бор-йўғи 3 нафар соғлом марказий ҳимоячи бор: Матип (яқинда жароҳатидан фориғ бўлди), Филлипс ва 18 ёшли Сепп ван дер Берг (ҳали Премьер Лигада дебют қилмаган).

    «Ливерпуль»нинг сафдан чиққан футболчилари:

    – Виржил ван Дейк – тизза ости пайлари ёрилиши

    Эҳтимолий тикланиш вақти: 2021 йил апрель

    – Жо Гомес – тизза тўқималари шикастланиши

    Эҳтимолий тикланиш вақти: 2021 йил баҳор

    – Тиаго Алькантара – тизза жароҳати

    Эҳтимолий тикланиш вақти: 2020 йил ноябрь

    – Алекс Окслейд-Чемберлен – тизза жароҳати

    Эҳтимолий тикланиш вақти: номаълум

    – Трент Александер-Арнольд – болдир қисми шикастланиши

    Эҳтимолий тикланиш вақти: 2020 йил декабрь

    – Муҳаммад Салоҳ – COVID-19

    Эҳтимолий тикланиш вақти: 2020 йил ноябрь декабрь

    – Эндрю Робертсон – сон жароҳати

    Эҳтимолий тикланиш вақти: номаълум

    – Жордан Ҳендерсон – мушаклар жароҳати

    Эҳтимолий тикланиш вақти: номаълум

    Терма жамоалар ўйини олдидан, «Сити»га қарши ўйинда Трент мушакларини шикастлаб олганди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    17 ноябрь, душанба куни эса жамоа сардори Жордан Ҳендерсонниг сон мушакларини жароҳатлаб олгани маълум бўлди.

    Умуман олганда, мавсум бошидан бери таркибнинг деярли ярми турли муаммоларга дуч келди:

    Алекс Окслейд-Чемберлен мавсумолди йиғинлардан бери кўринмайди, у Австрияда тиззаси билан боғлиқ муаммога дуч келганди. Бироқ ҳали ҳам унинг тикланиш муддати ҳақида аниқ жавоб йўқ.

    Тиаго Алькантара дастлаб, коронавирус билан касалланди, сўнгра эса жароҳат орттириб олди. Алькантара анчагина ўйинларни ўтказиб юборди: у сентябрь ойининг ўрталаридан бери майдонга тушгани йўқ. Катта эҳтимол билан у терма жамоалар ўйинидан кейин сафга қайтади.

    Елкасидаги муаммолар туфайли Алиссон ҳам, тахминан, уч ҳафта давомида жамоага ёрдам бера олмаганди, Садио Мане, Наби Кейта ва Жердан Шакири эса коронавирус туфайли икки ҳафтадан «дам олди».

    Матип ҳам жароҳатлар туфайли маълум вақт кўриниш бермади, Фабиньо ҳам аллақачон икки ҳафтани лазаретда ўтказиб бўлди, энди эса Трент, Гомес, Ҳендерсон. Ва, албатта, асосий йўқотиш – ван Дейк.

    Бунинг устига Салоҳ ҳам коронавирусга чалинди. Бунгача Мане касалликни бошдан ўтказганди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳозирда бечора Клоппнинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Чунки у учун ҳақиқий имтиҳон энди бошланади. Унинг бу вазиятдан қандай чиқиб кетишини эса вақт кўрсатади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    17.11.2020, 16:00   Изоҳ (0)   14335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дэдпул» фильмида бош ролни ижро этган актёр Буюк Британияда футбол клубини сотиб олди

    17.11.2020, 14:03

    АS ва WFC талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    17.11.2020, 13:03

    Карлос Тевес Аргентина чемпионати рекордини ўрнатди

    17.11.2020, 12:17

    Луис Суаресда коронавирус аниқланди. У Бразилия ва «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

    17.11.2020, 11:01

    Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 2-раундда техник нокаутга учратиб 19-ғалабасини қўлга киритди

    17.11.2020, 06:50

    Ўртоқлик ўйинлари. Сурия бир ўйинчи кам қолган Иорданияга ютқазди, БАА сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди

    16.11.2020, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди

    Лайфстайл | 27 июн, 18:20

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:05

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40

    Шердор мадрасаси сирлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:30

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Маслаҳатлар | 27 июн, 17:30

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:09

    Тошкентда дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш бошланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.