«Бавария» клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски World Football Summit (WFS) ва АS нашри талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Овоз бериш жараёнида АS сайти фойдаланувчилари ва махсус ҳакамлар иштирок этди. Польшалик ҳужумчи бу борада жамоадоши Йозуа Киммих ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессидан ўзиб кетди.
Левандовски 2019/20 йилги мавсумда Германия чемпионатида 34 ўйин ўтказиб, 30 та гол урди. Чемпионлар Лигасидаги 10 ўйинда эса 15 та гол муаллифига айланди.
32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Бавария»нинг 11 ўйинида 13 гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)