Профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев (19-0, 17 КО) 16 ноябрь, душанба куни навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчига беларуслик Дмитрий Милюша (9-4-1, 4 КО) рақиблик қилди. Москва вилоятида ўтказилган беллашувнинг биринчи раундида кичик устунлик Шоҳжаҳон томонида бўлди. Иккинчи раундда эса беларуслик боксчи оёқ ҳаракатларини фаоллаштирди ва Эргашевнинг кучли зарбасидан ўзини бир неча бор олиш қочишга эришди.
Милюша иккинчи раунддан кейин кўкрак қафасида оғриқ сезди ва шифокорлар жангни давом эттиришга рухсат бермади. Шу тариқа, Шоҳжаҳон техник нокаут эвазига рақибидан устун келди.
Жанг ва нокаут видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео
Бу ўзбекистонлик боксчи учун 19-жангдаги 19-ғалаба бўлди. Шунингдек, у 17-жангини муддатидан аввал якунлади.
Изоҳ (0)