Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Америкалик бир гуруҳ олимлар Марсда сув чанг бўронлари таъсирида йўқолиб кетган бўлиши мумкин, деган хулосага келди, деб хабар бермоқда »РБК». Уларнинг тадқиқот натижалари Science журналида чоп этилган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Олимлар ўз тадқиқотларида Mars Atmosphere вa Volatile Evolution космик қурулмаларидан олинган маълумотлардан фойдаланган. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, чанг бўронлари пайтида сув Марс юзасидан атмосферанинг юқори қисмига етиб боради ва у ерда атомли водородга айланади. Сўнг бу водород сайёра атмосферасидан фазога кетади.

Шунингдек, тадқиқотда айтилишича, Марснинг юқори атмосферасида сув миқдори фаслларга қараб турлича бўлган. У жанубий ёзда энг юқори кўрсаткичга чиққан, шунингдек чанг бўронлари вақтида кўпайган.

Аввалроқ олимлар Марсда сув бўлганини исботловчи далил топгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар