• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Венгрия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб коронавирусга қарши Россия вакцинасини синовдан ўтказишга қарор қилди

    Венгрия Россиянинг COVID-19’га қарши «Спутник V» вакцинасини синовдан ўтказадиган биринчи Европа Иттифоқи мамлакати бўлди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сиярто маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК».

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Сияртонинг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар Россия вакцинасининг 92 фоиз самарадорлигини кўрсатмоқда, Будапештда бундай натижа яхши деб ҳисобланмоқда. Лаборатория текшируви учун вакцинанинг биринчи намунаси мамлакатга бир ярим ҳафта ичида етиб келади. Декабрь ойида вакцинанинг кичик партияси билан клиник синовлар бошланади ва вакцина январь ойининг иккинчи ярмида мамлакатга кўп миқдорда кела бошлайди.

    Сиярто 13 ноябрь куни Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров билан музокаралар олиб боради, йиғилишда Венгриянинг вакцина ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари иштирок этади. Венгрияда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилади.

    Шу билан бирга, Сиярто Венгрия ҳукумати максимал самарадорликни таъминлаш учун бир нечта вакциналарни синовдан ўтказмоқчи эканлигини таъкидлади.

    Сиярто RТ’га берган интервьюсида ҳозирда дунёда эмлаш масаласи сиёсийлашиб кетганини таъкидлади. «Баъзида менга вакциналар масаласи ҳаддан ташқари сиёсийлаштирилган кўринади, менимча, бунга йўл қўймаслик керак. Шунга қарамай, биз ким бўлишидан қатъи назар, вакциналарни ишлаб чиқарадиган барча компаниялар ва мамлакатларнинг муваффақиятларини кутмоқдамиз. Биз Америка, Европа, Россия, Хитой, Исроил тадқиқотлари ва вакциналарни ишлаб чиқиш муваффақиятидан манфаатдормиз», — дея фикрини билдирган вазир.

    Октябрь ойи охирида Венгрия бош вазири Виктор Орбан Москва билан вакциналар етказиб бериш бўйича мунозара олиб борилаётганини эълон қилган. Венгрия Россия вакцинасини сотиб олиши мумкинлиги ноябрь ойининг бошида маълум бўлди.

    Европа комиссияси Венгрияга агар Россия вакцинасини сотиб олса, унга нисбатан маъмурий чоралар кўриш билан таҳдид қилди. Комиссия вакили Эрик Мамернинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи мамлакатлари фақат «Европа Иттифоқи сифат стандартларига тўлиқ мос келадиган ва Европа Иттифоқи бозорида сертификатлаш тартибидан ўтган» дориларни сотиб олиш ҳуқуқига эга.

    Эслатиб ўтамиз, «Спутник V» вакцинаси яратувчилари унинг самарадорлигини 92 фоиз деб баҳолади. Бу эса самарадорлиги 90 фоизга баҳоланган АҚШнинг Pfizer компанияси томонидан яратилган вакцина кўрсаткичидан юқори.

    Аввалроқ Россиянинг Кемерово вилоятидаги шифокорлардан бири COVID-19’га қарши биринчи «Спутник V» вакцинаси билан амалга оширилган эмлашдан сўнг коронавирусга чалингани, шунингдек, Олтой ўлкасида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган уч шифокор ҳам коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар берилганди.

    Шунингдек, Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқилган вакцинани сақлаш ва ташиш учун ўта паст ҳароратни таъминлаш зарурати уни керакли инфратузилмани таъминлай олмайдиган мамлакатларга сотиш учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкинлиги маълум қилинди.

    13.11.2020, 06:05   Изоҳ (0)   11440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одамларни кўчада қолдирган тайфун, хотирланаётган уруш, гавжум бозор. 12 ноябрь суратлари

    12.11.2020, 23:45

    Арманистонда мухолифатнинг 15 нафар раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний оммавий йиғилишлар ташкил этишда айбланмоқда

    12.11.2020, 22:35

    Москва мэри Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг қанчаси коронавирусга чалиниб чиққанини айтди

    12.11.2020, 21:46

    Дональд Трамп Жо Байденга ҳокимиятни топширишдан бош тортди. Аммо демократнинг жамоаси ҳокимият транзитига тайёрланишни бошлади

    12.11.2020, 21:10

    Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари ҳақидаги янгиликлар ҳақиқатми? Шундай бўлиши мумкинми? Вакцина бундан қутқарадими?

    12.11.2020, 20:48

    Россиянинг Кемерово вилоятида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган шифокор коронавирусга чалинди. Шундай ҳолат Олтой ўлкасида ҳам кузатилганди

    12.11.2020, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.