• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп Жо Байденга ҳокимиятни топширишдан бош тортди. Аммо демократнинг жамоаси ҳокимият транзитига тайёрланишни бошлади

    Жо Байден Дональд Трампнинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортишини шармандалик деб атади ва амалдаги президентнинг фикри қандай бўлишидан қатъи назар, президент лавозимини эгаллашини айтди. АҚШда ҳокимият топширилиши қандай юз беришини «РБК» тушунтириб берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Сайловлар ғолиби қандай аниқланади?

    АҚШда сайловлар натижалари бирдан аниқланмайди. Биринчи бўлиб ОАВлар ким ғолиб бўлганлиги ҳақида хулосаларни эълон қилади, улар америкаликлар ўртасида ўтказилган сўровлар ва штат маъмурларидан олинган дастлабки маълумотларга таянади. Етакчи ОАВларнинг барчаси Жо Байденни сайлов ғолиби деб эълон қилди, у, прогнозларга кўра, Дональд Трампдан кўпроқ сайловчилар овозини қўлга киритган. Reuters ҳисоб-китобларига кўра, Байден жами 538 сайловчи (сайловчилар ҳайъати аъзоси)дан 279 нафарининг овозини қўлга киритган, бу эса ғалаба учун зарур бўлган 270 та овоздан кўпроқ. Трампда эса — 217 та овоз. Айни вақтда Reuters учта штатда — Шимолий Каролина, Аризона ва Жоржияда ким ғолиб бўлганини айтишга тайёр эмас. Сўнгги иккита штатда Байден фаворит ҳисобланади, демак якуний ҳисоб-китоблардан кейин унинг натижаси яна 27 та овозга ортиши мумкин.

    Сайловларнинг расмий натижалари штат ҳукуматлари томонидан эълон қилинади, уларнинг ҳар бирида бунинг учун турлича муддат белгиланади. Одатда сайловларни сертификациялаш жараёнини сайловлар бўйича бош масъул шахс, губернатор ёки бошқа вакил ўтказади. Бироқ расмий натижалар 8 декабрга қадар тақдим этилиши керак — бу кунгача овозларни ҳисоблаш бўйича барча масалалар ва баҳслар ҳал этилиши керак.

    14 декабрь куни штатлардан 538 нафар сайловчи (сайловчилар ҳайъати аъзоси ёки танловчи) ўзларининг штатида ғолиб бўлган номзод учун ўз овозини бериши керак бўлади. Назарий жиҳатдан, баъзи штатларда танловчилар исталган номзодга овоз бериши мумкин бўлса-да, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. 6 январь куни конгресснинг иккала палатаси мажлисида қонун чиқарувчилар танловчилар овоз бериш якунларини расман тасдиқлаши керак.

    Трамп нима учун қаршилик кўрсатмоқда?

    Қоида бўйича, мағлуб бўлган номзод ОАВ томонидан ғолиб эълон қилинадиган босқичда ўз мағлубиятини тан олади. Аммо Дональд Трамп Байденнинг ғалабасини тан олишдан бош тортди. АМалдаги президент рақибини сайланган президент деб ҳисобламаслигини ва сайловлар натижалари устидан норозилик аризасини бериб, судлар орқали ғалабага эришишини маълум қилди. Хусусан, Трамп республикачи кузатувчилар Мичиганда сайлов участкаларига киритилмаганини, Пенсильванияда эса ноқонуний бюллетенлар ҳисобга олинганини айтди. Трампнинг штаби Жоржия ва бошқа штатларда овозлар қайтадан саналишини талаб қилди, у ерларда Байден Трампдан 0,5 фоиздан камроқ фарқ билан олдинда эди.

    Шундай бўлса ҳам, Трамп суд орқали ғалабага эришиши имконияти жуда кам. Биринчидан, экспертлар таъкидлашича, унинг штаби қонун бузилиш ҳолатларини исботлаб берганича йўқ. Иккинчидан, Байден бир йўла бир нечта штатда бир неча ўн минглаб овоз билан Трампни ортда қолдирмоқда, ва овозларнинг қайта саналиши бу вазиятни ўзгартириши амри маҳол.

    2000 йилда овозларни ҳисоблаш бўйича баҳс республикачи кичик Жорж Буш ва демократ Альберт Гор ўртасида юзага келган эди. Ўшанда Буш Олий суд Флорида штатида овозларни қўлда қайтадан санаб чиқиш ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватламаслиги натижасида устунликни сақлаб қолган эди. Бироқ ўшанда сайловларнинг якуни атиги битта штатга боғлиқ эди, ва унда Бушнинг Гордан фарқи Байденнинг Трампдан бир нечта иккиланувчи штатлардаги фарқидан кичикроқ эди.

    Трампнинг ваколатлари қачон тугайди?

    Агар, кутилганидек, Байден сайловлар ғолиби деб тан олинса, Дональд Трампнинг президентлик ваколатлари 2021 йил 20 январь куни қоқ тушда тугайди. Ўша вақтгача у ўз маъмуриятининг кадрлар таркибини, шу жумладан, асосий вазирларни белгилай олади, шунингдек, ижро фармонларини чиқара олади. 2016 йил ноябридаги сайловларда Трамп ғолиб чиққанидан кейин, лавозимдан кетадиган президент Барак Обама Америка сайловларига аралашганлик учун Россия давлат тузилмаларига қарши санкциялар киритган эди. Ноябрдан бошлаб то президент лавозимидан кетгунига қадар, Обама 17 та фармон чиқарганди, кичик Жорж Буш эса 2008 йилги сайловдан кейин 11 та, Билл Клинтон 2000 йилги сайловдан кейин 22 та, катта Жорж Буш 1992 йилги сайловдан кейин 14 та фармон чиқаришга улгурган.

    Конгресснинг янги таркиби 3 январь куни, яъни президентдан икки ҳафта аввалроқ ишга киришади. 20 январдан кейин АҚШ давлат раҳбари ва Қуролли кучлар бош қўмондони ваколатлари янги президентга ўтади.

    Одатда, кетаётган президент ўзидан кейинги президентга хат ёзади, у инаугурация куни унга етказилади. Матн қўлда ёзилади ва қисқача муваффақият тилакларидан иборат бўлади. Масалан, Обама Трампга ёзган хатида унинг ёш америкаликлар учун кўпроқ имкониятлар яратишига, АҚШнинг дунё майдонидаги етакчилик ўрнини сақлаб қолишига ва демократия институтларини ҳурмат қилишига умид билдирган эди.

    Ҳокимиятни топшириш қандай амалга ошади?

    Ҳокимият транзитига тайёргарлик уч босқичда бўлиб ўтади.

    Биринчиси — сайловлардан олдин транзитни режалаштириш. Одатда номзодлар сайлов ўтказиладиган йилнинг апрель—майида транзитни назорат қилувчи жамоаларни тайёрлаб қўяди, бунда:

    • номзодлар ҳокимиятнинг эҳтимолий транзитини мувофиқлаштириш учун масъулларни тайинлайди;
    • ҳокимият транзитини назорат қилувчи жамоа учун молиявий ресурслар қидирилади;
    • транзит режаси ишлаб чиқилади.
    Иккинчи босқич — сайловлардан кейин транзитни режалаштириш. Унинг доирасида:
    • ғолиб бўлган номзод ўз маъмурияти учун номзодларни танлайди. Президент жами бўлиб 4 мингга яқин давлат хизматчисини тайинлайди, улар унинг ташаббусларини тайёрлаш ва амалга оширишда ёрдам беради. Бу 4 минг кишидан 1,6 минг нафари кўпчилик ўринларни Республикачилар партияси назорат қиладиган сенат томонидан тасдиқланиши керак. Барча тайинловлар пухталик билан текширилади;
    • ҳокимият транзити учун 100 дан ортиқ давлат муассасалари тайёрланади. Давлат муассасалари ходимлари янги маъмуриятга тайёрланиши керак. Янги ҳокимият келишига тайёргарликни кетаётган маъмурият томонидан Ҳокимият транзитини мувофиқлаштирувчи кенгаш назорат қилади, унга эса Оқ уй аппарати раҳбари Марк Медоуз бошчилик қилади;
    • янги президентнинг кун тартиби тайёрланади. Байденнинг маъмурияти яқин ойлар учун кун тартибини тайёрлаб қўйиши — демократлар маъмурияти қандай ислоҳотларга урғу беришини аниқлаштириши керак.
    Якуний босқич — сенатда янги маъмуриятдаги асосий лавозимларга номзодлар тасдиқланиши.

    Сайланган президент нималарга даъвогарлик қилиши мумкин?

    Сайланган президентнинг транзитини ташкиллаштириш жамоаси ишлаш учун жой, шунингдек, давлатдан молиявий ёрдам талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу 1963 йилги қонунда кўзда тутилган ҳокимиятни топшириш қоидаларида айтиб ўтилган. Молиявий ёрдам ажратилишини Умумий хизматлар маъмурияти (GSА) назорат қилади, транзитни ташкиллаштириш бўйича жамоа эҳтиёжлари учун қарийб 6 миллион доллар захира қилиб қўйилган.

    Байденнинг ўтиш жамоаси тахминан 500 кишидан иборат, улар, хусусан, давлат тузилмалари билан ишлаш билан шуғулланади. Ҳозирча GSА Байденга маблағларни тақдим этгани йўқ, чунки унинг ғалабаси штатлар ва конгресс томонидан расман тасдиқлангани йўқ. Байден Трампнинг мағлубиятни тан олишдан бош тортишини «шармандалик» деб атади ва ҳокимият топширилишига ҳозирги маъмуриятнинг кўмагисиз ҳам тайёрланишини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортди. Жо Байден эса Twitter’даги мақомини «АҚШнинг сайланган президенти» деб ўзгартирди
    • Байден Трампнинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортишини шармандалик деб атади
    • АҚШ давлат котиби ҳокимият Трампнинг иккинчи маъмуриятига силлиқ топширилишини ваъда қилди

    12.11.2020, 21:10   Изоҳ (0)   31274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари ҳақидаги янгиликлар ҳақиқатми? Шундай бўлиши мумкинми? Вакцина бундан қутқарадими?

    12.11.2020, 20:48

    Россиянинг Кемерово вилоятида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган шифокор коронавирусга чалинди. Шундай ҳолат Олтой ўлкасида ҳам кузатилганди

    12.11.2020, 20:24

    Сайловлардаги мағлубиятдан сўнг Трампга нима бўлади? У Оқ уйдан тўғри қамоққа равона бўлиши ростми? Ўзини ўзи афв этишга улгурадими? Унинг келажагига оид саволларг...

    12.11.2020, 20:12

    Россияда COVID-19’дан ўлим ҳолатлари бўйича суткалик антирекорд қайд этилди. Бир кунда 439 киши вафот этди

    12.11.2020, 18:10

    Коронавирусга чалинган Владимир Зеленский касалхонага ётқизилди

    12.11.2020, 17:34

    Россияда «самоизоляция» 2020 йил сўзи деб топилди

    12.11.2020, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.