• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон ҳокими «Президент вакилига сассиқ гапирган аёллар»ни «15 суткага киргизиб қўйгани» ҳақидаги аудио икки йил аввалги экани маълум қилинди

    Интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалди. Аудиода ҳоким журналистлар ҳақидаги фикрларини ҳам билдирган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тарқалган аудио парчасида вилоят ҳокими дастлаб журналистлар ҳақида гапиради.

    «Ўтган куни журналистлар билан пресс-конференция ўтказдим. 50 та ташкилотни чақиришибди, шулар билан савол-жавоб қиламиз деб. Ҳаммасини ҳайдаб юбордим.

    Мен билан савол-жавоб қилиш деяпман, мен жавоб бераман. Булар ҳаммаси менинг топшириғимни бажарган. Нима саволинг бўлса, бер. Икки ярим соат гапиргандим. Савол беришолмади биттаси ҳам.

    Энди дедим, қизиғи чиқмай қолади, дедим. Бир-иккита савол бериб қўйинглар, дедим. ‘Қичиқ’ савол бергиси келди-да. Сўзимни бошида айтиб қўйдим: Эшитишиб ол, Тошкентдан келган бўлсанг ҳам, қаердан келган бўлсанг ҳам, мен ишлайдиган ҳокимман, дедим. Ҳамма нарсамни, соғлиғимни ҳам тикиб қўйяпман, дедим. Менга қичиқ савол беришмагин, дедим. ‘Нормалний’ савол бер, ‘нормалний’ гаплашамиз, дедим. Агар қитиғимга тегсанг, мен қўйвораман, дедим.

    Қаттиқроқ гапириб юбораман, эртага ҳаммаёқ сенсация бўлиб кетади. ‘Нормалний’, соғ одамга ўхшаб гаплаш мен билан, дедим.

    Барибир уларники қўзиб туради-ю, айлантириб келганди бир-иккитаси тарсиллатиб уриб қўйганимдан кейин ҳеч нарса деёлмасдан уёққа бориб, бошқа фамилия билан бир нарсалар чиқариб ётибди.

    Э, эркакмисан, ҳезалак, ўзингни номингдан ёз! Менга Ҳасанбой келиб қатнашяпти, уёққа бориб Ҳусанбойнинг номидан чиқаришяпти», – деган Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Андижон вилояти ҳокими аудио давомида Марҳамат туманидан бўлган уч аёлни 15 суткага қаматганини айтади.

    «Чарчаб чиқсам 5-6 одам қабулда турган экан, қабул қилмайман, дедим. Кейин улар роса шаллақилик қилди ўша ерда. Мана ҳозир шунақа ‘милий’ бўлиб ўтиришибди, 15 суткага қаматиб қўйганимдан кейин...

    Кечагинда Марҳаматда йиғилиш ўтказсам, йиғилиш қилаётган пайтимда ташқарида биттаси бақиряпти. Чиқсам, бешта шаллақи. Иккитаси ногирон, учтаси анақа. Ногиронга тегмадим, учовини олиб кириб тиқиб қўйдим 15 суткага. Ана, марҳаматликлар бўлса, айцин: шунақа жимжит бўлиб қолди Марҳамат ҳам.

    Марҳаматга келганда юрагим безилларди. 5-6 та хотиннинг дастидан. Тиқиб қўйдим обориб. Ҳамма нарсани гапираверадими?

    Оғзига зеб берувди. Шарт ҳужжат қилдирдим, олиб кириттириб қўйдим. Вилоят ҳокимига, президент вакилига сассиқ гапиргани учун. Давлат бор, Худога шукр», – деган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «тарбиявий соат»ида.

    Ушбу аудио қачон ва қаерда ёзиб олингани маълум эмас. Аудиода ҳар замонда одамлар кулгиси эшитилиб турганидан ҳоким бу қандайдир йиғилишда, кўпчиликнинг ичида айтганини англаш мумкин.

    Аудиода Шуҳрат Абдураҳмонов ўзига «сассиқ гапларни гапиргани» учун 15 суткага қаматтиргани айтилган аёллар шу йилнинг 26 октябрь куни Андижон вилояти ҳокимлиги биноси олдида аҳоли томонидан норозилик уюштиргани тахмин қилинади.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларда ушбу аёллар вилоят ҳокимлигига кўмир ва ижтимоий ёрдам ажратилишини сўраб, аксарият фуқаролар эса озиқ-овқат нархларининг ошиб кетишига ечим излаб келгани айтилади.

    Тарқалган аудиоёзув юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.

    «Мазкур аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли экани, аммо ушбу аудиоёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олингани маълум бўлган. Бундан ташқари, аудиоёзувда вилоят ҳокимининг билдирган фикрида барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова тумандаги фермерлар билан учрашувда уларни «мараз», «ифлос» деб ҳақоратлаган, соя ўсимлиги билан боғлиқ режани бажармаган фермерларга ерини олиб қўйиш билан таҳдид қилган аудиоёзув тарқалган эди. Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимига огоҳлантириш бериш билан чекланган эди.

    13.11.2020, 18:38   Изоҳ (0)   41146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 14 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    13.11.2020, 18:21

    Қашқадарёда 2021 йил тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

    13.11.2020, 18:09

    Андижонда ўзганинг телефонини ўғирлашга уринган йигит қўшнисининг Cobalt’ида деворга бориб урилди

    13.11.2020, 17:58

    «Фарғона 450 млн доллар, Қашқадарё эса 90 млн». Шавкат Мирзиёев икки вилоятнинг мева-сабзавот экспортидаги даромадини таққослади

    13.11.2020, 17:47

    Қашқадарёдаги пахсадан қурилган мактабларни қайта қуриш ва таъмирлаш учун республика бюджетидан 250 млрд сўм ажратилади

    13.11.2020, 16:34

    Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи давомида вилоят ҳокими ўринбосари ишдан олинди. Касби ҳокими ва сектор раҳбарлари фаолияти қониқарсиз баҳоланди

    13.11.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.