Германияда Николас Кейж ва Анжелина Жоли иштирокидаги 2000 йилда суратга олинган «60 сонияда олиб қочиш» фильмида суратга тушган «Элеонор» номли Ford Mustang сотувга қўйилди. 7 рақами остидаги «Элеонор» ўзига янги хўжайин қидирмоқда, бироқ унинг нархи ошкор этилмаган, деб хабар беради Motor.
Фильмни суратга олиш учун 11 та бир хил Ford Mustang яратилган бўлиб, уларнинг дизайни устида америкалик дизайнер ва хот-род конструктори Чип Фуз ишлаган. Масл-карлар Shelby GТ500 услубидаги аэродинамик «обвес»га, замонавий енгил қотишмали дискалар ва саккиз цилиндрга эга 5,8 литрли Ford Racing моторига эга бўлган. У 650 от кучини тақдим этишга қодир.
Николас Кейж «60 сонияда олиб қочиш» фильмида барча автомобиль трюкларини мустақил ўзи бажарган.
Сўнгги уч йилдан буён ушбу Mustang’ларга эгалик қиладиган Cinema Vehicle Serviceс компаниясининг маълум қилишича, сотувга қўйилган машина суратга олиш ишларидан омон қолган учта автомобилдан бири ҳисобланади. У 117 минг километрдан ортиқ йўл босган.
«Элеонор» мустанг коллекцион қийматга эга. Масалан, 2019 йилнинг декабрида бошқа бир «Элеонор» (худди шу суратга олиш майдончасидан «омон чиққан») Mecum аукциони орқали 852,5 минг долларга сотилган эди.
Аввалроқ «Форсаж» фильмидаги 50 ёшли Chevrolet аукционга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)