• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Камп Ноу», «Сантьяго Бернабеу», «Маракана» ва «Қуш уяси». Дунёнинг энг чиройли стадионлари (фото)

    Футбол ишқибози учун севимли жамоасининг ғалабасидан-да яхшироқ нарса бўлмаса керак, айниқса, у қадрдон стадионда қўлга киритилса. Мухлислар учун эса ўз жамоаси мезбонлик ўйинларини ўтказадиган стадионлар худди ўз уйидек бўлиб қолган.

    Дарҳақиқат, ҳозирда ўзгача дид билан бунёд этилган стадионлар шу қадар кўпки, уларни бирма-бир санаб чиқишга вақт камлик қилади. Шундай бўлса-да, имкон қадар энг ноодатий ва гўзал стадионлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

    Биринчи май стадиони (Пхеньян, КХДР, 1989 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    114 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион дунёдаги энг катта ўйингоҳ ҳисобланади. Эгри аркалар ва том қисмингнинг шакли туфайли арена оппоқ гулни эслатади. Мазкур улкан иншоотни эса бир неча километр узоқликдан ҳам бемалол пайқаш мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Маракана» (Рио-де-Жанейро, Бразилия, 1950 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Узоқ вақт давомида дунёдаги энг катта деб ҳисобланган афсонавий стадион бир пайтлар ўз бағрига нақ 200 минг томошабинни сиғдира олган. Бироқ реконструкциядан сўнг ўриндиқлар сони 78 838 тага камайтирилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Арена расмий равишда «Марио Филҳо» деб номланади. Маълумотларга кўра, лойиҳанинг қурилишига улкан ҳисса қўшган журналист шарафига стадионга унинг номи берилган экан. Стадион бўйлаб бир қанча таъмирлаш ишлари олиб борилган, улардан энг охиргиси 2012 йилга тўғри келади.

    «Оранж Велодром» (Марсель, Франция, 1937 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарчи у аввалги кўринишини йўқотган бўлса-да, ушбу стадион рўйхатдаги энг қадимгиси ҳисобланади. 2014 йилги таъмирдан сўнг трибуналар устида пайдо бўлган ўзига хос геометрик рельеф жуда улуғвор кўринишга эга. «Оранж Велодром»да маҳаллий «Марсель» клуби ўз ўйинларини ўтказади. Арена ўз бағрига бир вақтнинг ўзида 67 минг томошабинни сиғдира олади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Арена да Aмaзoния» (Манаус, Бразилия, 2013 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Арена 2014 йилги Жаҳон Чемпионати учун махсус қайтадан қурилган. Унинг дизайни ушбу номга мос келиб, ташқи панелларидаги нақшлар шакли Aмазония ўрмонларида яшовчи анакондалар терисини эслатади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аренанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қисман қуёш батареялари билан қопланади, шунингдек, ёмғир сувларининг ҳам стадион эҳтиёжлари учун ишлатилиши йўлга қўйилган. Стадион 44 минг томошабинга мўлжалланган.

    «Миллий стадион» (Пекин, Хитой, 2008 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Қуш уяси». Хитой миллий стадиони ташқи кўриниши сабаб норасмий равишда айнан шундай ном олган. Ўз тузилиши ва ассиметрик юмалоқ фасади билан арена чиндан ҳам қуш уясига ўхшайди. Тунда эса стадион ҳайратланарли тусга киради. «Қуш уяси»да 80 минг киши севимли жамоаси ўйинини жонли кузатиши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Альянц Арена» (Мюнхен, Германия, 2005 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Бавария» клуби уй ўйинларини ўтказадиган «Альянц Арена» BPRO EXPERT талқинига кўра, дунёнинг энг чиройли стадиони деб топилган. Унинг ташқи томони худди ҳаво билан тўлдирилган ёстиқчаларни эслатади. Кечқурун ушбу ёстиқчалар «Бавария» ўйнаётганда қизил, Германия терма жамоаси баҳс олиб бораётганда эса оқ рангга бурканади. Аренага 75 минг мухлис ташриф буюриши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Камп Ноу» (Барселона, Каталония/Испания, 1957 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Барселона» клубининг уй стадиони бўлган стадион сиғими жиҳатидан Европадаги энг каттаси ҳисобланади. Арена 1957 йилда биринчи учрашувни ўтказганида унинг сиғими 90 минг  мухлисга мўлжалланган эди. Шундан сўнг, 1982 йилги Жаҳон Чемпионати учун ўриндиқлар сони 120 мингтага кўпайтирилди. Бугунга келиб эса стадионга 99 минг нафар томошабин ташриф буюриши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Арена ҳозирги «Камп Ноу» (каталон тилидан «янги ер» ёки «янги стадион» деб таржима қилинади) номини 2001 йилда олган. Унгача стадион «Барселона» стадиони деб номланган.

    «Сантьяго Бернабеу» (Мадрид, Испания, 1947 йил)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Кам Ноу»дан сўнг «Бернабеу»ни ёдга олмасак, «Реал» мухлислари учун адолатсизлик бўларди. ХХ асрнинг энг яхши футбол клуби уй аренаси ва Испания пойтахтининг ўзига хос ташриф қоғози бўлган «Сантьяго Бернабеу» ўтган асрнинг биринчи ярмида қурилган бўлиб, дастлаб у «Нуэво Чамартин» деб номланган. Арена фақат 1955 йилга келибгина «Реал Мадрид» собиқ ўйинчиси ва президенти шарафига ҳозирги номини олган. Дастлаб стадион 125 минг кишига мўлжалланган эди. 2011 йилги реконструкция ишларидан кейин у 84 минг мухлисни ўз бағрига сиғдираётганди. Айни дамда эса аренада яна таъмирлаш ишлари кетмоқда. Кўрамиз, бу стадионнинг сиғимига қанчалик таъсир ўтказар экан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бошқа фотомақолалар:

    • Bugatti, Ferrari, Lamborghini ва Rolls-Royce. Криштиану Роналдунинг гаражига саёҳат (фото)
    • Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?

    12.11.2020, 16:04   Изоҳ (0)   30516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оила, уй ва машиналар. Муҳаммад Салоҳ қандай ҳаёт кечиради?

    12.11.2020, 15:05

    Ўзил, Обамеянг , Санчес ва бошқалар. «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида

    12.11.2020, 13:00

    Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 100-ғалабасига эришди. Рамоснинг рекордига қадар 29 ўйин бор

    12.11.2020, 12:00

    Франк де Бур Нидерландия терма жамоасида тарихий антирекордни янгилади

    12.11.2020, 11:37

    «Реал» қишки трансфер ойнасида 2 та йирик трансферни амалга оширмоқчи

    12.11.2020, 11:00

    Серхио Рамос Жанлуижи Буффонинг рекордини такрорлади

    12.11.2020, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01

    “Дарё” дайжести: 18 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:00

    Одам савдоси жиноятини содир этганликда гумонланётган аёл Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 18 июн, 22:55

    Сўровнома: 60 фоиз америкаликлар АҚШнинг Эрон-Исроил можаросига аралашишига қарши

    Дунё | 18 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.