• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзил, Обамеянг , Санчес ва бошқалар. «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида

    Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳар доим ҳам трансфер бозорида фаол ҳаракат қилавермайди. Одатда «тўпчилар» потенциал янги футболчиларни имзолашда ўта эҳтиёткор бўлади. Тўғри, ҳар трансфер ойнасида «канонирлар» кўплаб ўйинчиларни кузатади, музокара ўтказади, бироқ уларнинг барчаси ҳам якунда Лондонга қадар етиб кела олмайди. Аммо агар инглиз клубига ҳақиқатан ҳам у ёки бу футболчи керак бўлса, улар пул ёки кучларни аяб ўтирмайди.  Демак, қуйида «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

    Вильям Салиба (27 миллион фунт)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Сент-Этьенн» тарбияланувчиси 2019 йилнинг ёзида «Арсенал» сафига қўшилади. Томонлар беш йиллик шартнома имзоланиши билан «тўпчилар» Салибани ўз клубига ижарага қайтариб юборади. 2020/21 йилги мавсумда тўлақонли равишда Лондонга қайтган 19 ёшли марказий ҳимоячи ҳали асосий жамоада дебют қилганича йўқ. Бундан ташқари, футболчи Европа Лигаси қайдномасига ҳам киритилмади. Шунга қарамай, «канонирлар» француздан фориғ бўлиш ҳақида ўйламаяпти. Микель Артета ҳамон ёш ҳимоячининг таркибдан жой олиш учун кураша олишига умид билдирмоқда.

    Генрих Мхитарян (30,6 миллион фунт)

    Фото: Аzerisport

    Фото: Аzerisport

    «Юнайтед»даги фаолияти унчалик омадли чиқмаган Мхитарян 2018 йилнинг январида «Арсенал»га ўтди. Аммо Генрих Лондонда ҳам узоқ қола олмади. «Канонирлар» сафида ўтказган 1,5 мавсум давомида арманистонлик фақат ротацион футболчи ролини бажарди, холос. 2019/20 йилги мавсум эса ярим ҳимоячи учун том маънода даҳшатли туш каби ўтаётганди, шу боис тўпчилар уни «Рома»га ижарага бериб юборди. Римликлар футболчини «ўзиники» деб қабул қилиши бир нечта учрашув керак бўлди, холос. Мавсумлар оралиғида клублар вакиллари Мхитарян трансфери борасида узоқ ва мураккаб музокараларни олиб борди ва охир-оқибат «Арсенал» ярим ҳимоячини қўйиб юборишга рози бўлди.

    Шкодран Мустафи (36,9 миллион фунт)

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мустафи 2016 йилнинг ёзида «Валенсия»дан «Арсенал»га ўтган эди. Жаҳон чемпиони учун Лондонга кўчиб ўтиш олдинга ташланган қадам деб баҳоланганди. Немис ҳақиқатан ҳам Англияда фаолиятининг яхши даврларини ўтказди. Мустафи мунтазам равишда Премьер Лига ўйинларида қатнашар ва дастлабки 3 мавсумида камида 25 тадан ўйин ўтказарди. Аммо Микель Артетанинг келиши билан ҳимоячи тобора майдонга кам кўрина бошлади. Шубҳасиз, 2020/21 йилги мавсум Мустафи учун «Арсенал»даги сўнггиси бўлади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йил июнигача амал қилади. Томонлар эса шартномани узайтириш ҳақида ўйлаб ўтирмаса керак. Шунингдек, агар таклиф бўлса, Мустафининг январь ойидаёқ  «Эмирейтс»ни тарк этиш эҳтимоли бор.

    Алексис Санчес (38,2 миллион фунт)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2014 йилнинг июль ойида Алексис билан шартнома имзоланиши «Арсенал» учун катта муваффақият бўлганди. Санчес «Барселона»ни фаолиятининг юқори чўққисида тарк этди: каталон клубида ўзининг учинчи ва охирги мавсумида форвард Ла Лигада 34 учрашув ўтказиб, 19 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилганди. «Арсенал»да ҳам чилилик футболчи дарҳол ўйнаб кета олди. Илк мавсумлардан бошлаб Санчес Премьер Лигада камида 30 тадан ўйин ўтказар ва уларда 13, 16 ва ҳатто 24 талаб гол урарди. Аммо вақт ўтиши билан Санчес «Арсенал»дан зерикди. «Канонирлар» фақат Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учунгина курашарди. Бу эса Санчесга ёқмасди ва тўғри келмасди. 2018 йилга келиб, чилилик совринлар кетидан қувиб, мавсумнинг қоқ ўртасида ўртасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетди. Бахтга қарши, ҳужумчи «Юнайтед»да муваффақиятли ўйнаб кета олмади. Ҳозирда эса футболчи А Серия етакчиларидан бири «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Мавзуга доир: Бир неча йил олдин дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, ҳозир эса ҳеч кимга керак бўлмай қолган Алексис Санчес ҳақида

    Гранит Жака (40,5 миллион фунт)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жака 2016 йилнинг ёзида «Боруссия М»дан «Арсенал»га кўчиб ўтган. Ярим ҳимоячи Лондонда ҳозиргача яхши савияда ўйнаб келмоқда.  Швейцариялик футболчи Лондон клубида сардорлик даражасигача кўтарилди, бироқ мухлислар билан бўлган можаро туфайли ундан маҳрум бўлди. Умуман олганда, Жака Арсен Венгер ва Унаи Эмери даврида ҳам жамоанинг асоси фигураларидан бири эди. Шунингдек, Артета ҳам уни асосий ўйинчиларидан бири деб билади. 2018 йилда ярим ҳимоячи клуб билан шартномасини 5 йилга узайтирди. Ҳозир Жака 28 ёшда. У ўзини Лондонда ҳис қилмоқда. Бир-икки йилдан сўнг томонларнинг янги келишувга имзо чекиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

    Месут Ўзил (42,3 миллион фунт)

    Фото: le360

    Фото: le360

    Ўзил «Арсенал»нинг дастлабки шов-шувли харидларидан эди. Бунгача Месут «Реал»да 3 та ажойиб мавсумни ўтказишга улгурганди. «Қаймоқранглилар» бундай «ассистлар қиролини» «Арсенал»га сотиб юборганидан ҳатто Криштиану Роналду ҳам ғазабланганди. Даставвал Ўзил Лондонда ҳам яхши мавсумларни ўтказди. Немис Англиядаги энг яхши мавсумини 2015/16 йилда ўтказганди: Премьер Лиганинг 35 ўйинида 19 голли узатма. 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб эса ярим ҳимоячининг ишлари ёмонлаша бошлади. 2019/20 йилги мавсумнинг охирги қисми эса ўта ачинарли тус олди. Артета шунчаки унинг хизматларидан воз кечди, қўйди. Футболчи охирги марта март ойида майдонга тушган. Ҳозирда Ўзил ёзда ниҳоясига етадиган шартномасини кутиш билан овора. Унда бошқа йўл йўқ.

    Мавзуга доир: Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида

    Томас Парти (45 миллион фунт)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Парти – «Арсенал»нинг ушбу рўйхатдаги энг охирги трансфери. «Канонирлар» 2020 йилги ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида ярим ҳимоячининг жамоага қўшилганини эълон қилди. Шу сабабли уларнинг «Атлетико» билан муносабатлари ёмонлашди. «Матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеонени ғазаблантирган нарса улар футболчига ўринбосар топишга улгурмай қолди. Аммо Артетага бунинг заррача ҳам қизиғи йўқ. Мутахассис узоқ вақтдан бери ганаликни ўз жамоасига жалб қилишни хоҳлаб юрганди. Мураббий хато қилганми ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Бугунги кунга келиб, Парти «тўпчилар» сафида сафида атиги 3 та ўйин ўтказди. Назарий жиҳатдан ушбу трансфер муваффақиятли бўлиши керак, боиси Артета ярим ҳимоячини деярли «Арсенал»га келганидан бери сотиб олмоқчи эди.

    Александр Ляказетт (47,7 миллион фунт)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Арсенал» Ляказетни 2017 йилнинг июлида ўз сафига қўшиб олган. «Лион» тарбияланувчиси ватандоши Венгернинг ёнига келган бўлса-да, аллақачон Эмери ва Артета билан ишлашга ҳам улгурди. Барча мураббийлар билан француз ўз савиясида ҳаракат қилди. Ортда қолган уч мавсумнинг ҳар бирида ҳужумчи Премьерл Лигада 10 ва ундан ортиқ голлар уриб келмоқда. Ляказетт ўз ишини имкон қадар бажармоқда ва ҳеч ким ундан ортиқча нарсани ҳам талаб қилаётгани йўқ. Мавсумлар оралиғида «Арсенал» французни сотиш орқали пул ишлаб олмоқчи экани ва унинг Артета билан муносабатлари дарз кетгани тўғрисида мунтазам миш-мишлар тинмади. Бироқ якунда у Лондонда қолди. Афтидан, томонлар тушунмовчиликларни бартараф этган ва келишган ҳолда ишлашда давом этмоқда. Шу билан бирга у ҳақидаги узунқулоқ гаплар ҳам тўхтади. Ляказетт 2020/21 йилги мавсумда Премьер Лиганинг 5 та ўйинида 3 та гол урди.

    Пьер-Эмерик Обамеянг (57,4 миллион евро)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Обамеянг «Арсенал»га 2018 йилнинг январь ойида келиб қўшилганди. Габонлик футболчи «Боруссия Д»даги беш йиллик фаолиятдан сўнг тўпчилар сафига ўтди. Футболчи тезда янги чемпионатга мослашиб кетди. Олдинги икки мавсумда ҳужумчи АПЛда 22 тадан гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. 2020 йилнинг сентябрь ойига келиб, «канонирлар» билан шартномасини 2023 йилнинг июнигача узайтирди. Гарчи ҳеч қаерда Лондондагидан яхшироқ шароит йўқлиги аниқ бўлса-да, Обамеянгнинг бу қарорга келишига узоқ вақт кетди. «Арсенал»да футболчига ҳамма нарса берилди: эътироф, сардорлик боғичи, юқори маош ва ҳоказолар. Бундай шароитга эга бўлган ҳолда ва 31 ёшда бирон бир янги жойга бориш катта таваккал ҳисобланади.

    Николя Пепе (72 миллион фунт)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Венгер кетганидан кейин ҳам «Арсенал» французларни «севиш»дан тўхтамаяпти. 2019 йилнинг август ойида «канонирлар» «Лилль» вингери трансферини эълон қилди, бу шу кунгача клуб тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади. «Лилль»даги сўнгги мавсумида Пепе ғайриоддий натижа кўрсатганди: у Франция чемпионатининг 38 ўйинида 22 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Ўтган мавсумда эса франциялик футболчи АПЛда 31 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. 2020/21 йилги мавсумда вингер кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Ҳозирча «Арсенал» тарихидаги энг қиммат футболчи ўзига билдирилган умидларни оқлолмаяпти. Аммо французда унга ишонмай чакки қилганликларини исботлаши учун ҳали вақт бор.

    Билол ЭРКИН таржимаси

    12.11.2020, 13:00   Изоҳ (0)   12587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 100-ғалабасига эришди. Рамоснинг рекордига қадар 29 ўйин бор

    12.11.2020, 12:00

    Франк де Бур Нидерландия терма жамоасида тарихий антирекордни янгилади

    12.11.2020, 11:37

    «Реал» қишки трансфер ойнасида 2 та йирик трансферни амалга оширмоқчи

    12.11.2020, 11:00

    Серхио Рамос Жанлуижи Буффонинг рекордини такрорлади

    12.11.2020, 10:48

    Испания терма жамоаси сўнгги 27 йил ичидаги энг ёмон натижани қайд этди

    12.11.2020, 10:24

    Ўртоқлик ўйинлари. Португалиядан 7 та гол, Испания Нидерландияни мағлуб этолмади, Францияда кутилмаган мағлубият

    12.11.2020, 03:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.