Португалия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Андоррани йирик ҳисобда мағлубиятга учартди (7:0).
Бу португалияликлар сардори Криштиану Роналду учун терма жамоа сафидаги 100-ғалаба бўлди.
«Терма жамоа сафида навбатдаги кўрсаткични қайд этганимда хурсандман!», — дея ёзади Роналду.
Бу борада рекорд Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамосга (129 ғалаба) тегишли. Кейинги ўринлардан Икер Касильяс (121) ва Хави (100) жой олган.
Роналду Португалия терма жамоаси сафида умумий 168 та ўйин ўтказди. Бу борада Европа рекордига қадар 8 та ўйин бор (Жанлуижи Буффон ва Серхи Рамос, 176 ўйин), жаҳон рекордигача эса — 16 (Аҳмад Ҳассан, Миср терма жамоасида 184 ўйин).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)