Нидерландия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Испания билан дуранг ўйнади (1:1).
Шу тариқа нидерландлар бош мураббий Франк де Бур қўл остидаги дастлабки тўрт ўйинда ғалаба қозона олмади. Бунақаси Нидерландия футболи тарихида илк бор кузатилди.
Нидерландия Мексикага ютқазди (0:1), кейин эса Босния ва Герсегонива (0:0), Италия (1:1) ва Испанияга (1:1) қарши ўйинларда дуранг қайд этди.
Таъкидлаш жоиз, де Бур 2016 йилда «Интер» бошқарувида 11 та ўйин ўтказган ва шундан кейин истеъфога чиқарилган, 2017 йилда эса кетма-кет тўртта мағлубиятдан кейин «Кристал Пэлас»дан кетган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)