«Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «Бобур» филиали етакчи муҳандиси Олтинкўлдаги маҳаллага трансформатор ўрнатиб бериш учун 3800 доллар пора сўради, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.
Маълум бўлишича, Олтинкўл туманидаги «Ойишахоним» маҳалласида яшовчи фуқаро О.Ҳ. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга мурожаат қилиб, вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «Бобур» филиали етакчи муҳандиси Ж.А. маҳаллага янги трансформатор ва узатиш линиясини қуриб бериш учун 3800 доллар талаб қилган.
2020 йил 5 ноябрь куни Андижон шаҳрида ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ж.А. фуқаро О.Ҳ.дан 3800 доллар миқдоридаги пулни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)