• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Трамп аллақачон АҚШ тарихини ёзишга улгурди». Эфиопиядаги инқироз оқибатлари қандай бўлади? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Турк матбуоти АҚШдаги сайловлар ҳақида нима ёзмоқда?

    Бошқа мамлакатлардаги матбуотдан фарқли равишда турк матбуоти АҚШдаги сайловлар борасида бирор бир тахминларни илгари суришдан ўзини тиймоқда. Шунга қарамасдан, аксар турк журналистлари фикрича, АҚШда Байденнинг президент бўлиб сайланиши кўп нарсани ўзгартиради. Sabah нашри муаллифлари назарида, Дональд Трамп 2016 йилдаги вазиятни такрорлайди ва сайловларда ғалаба қозонади. Трамп мағлубиятга учрайдиган бўлса ҳам, у аллақачон АҚШ тарихини ёзишга улгурди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «АҚШни титратган Трамп инқилоби» номи билан эълон қилинган мақолада муаллиф Бержон Тутар Трамп муваффақиятининг уч омилига тўхталар экан, қуйидагиларни эътироф этди. Биринчидан, Трампнинг мамлакат иқтисодиётидаги ютуқлари. Сайлов натижаларидан кўриш мумкинки, америкаликлар АҚШнинг Трамп юргизаётган иқтисодий сиёсатини маъқулламоқда. Иккинчидан, америкаликлар Трампни 2016 йилдаги сайловлар билан боғлиқ бўлган «Рашагейт» ортидан эълон қилинган импичментнинг жабрдийдаси сифатида кўрмоқда ва уни мавжуд бюрократик тизимларни ислоҳ қилаётган раҳбар сифатида танимоқда.

    Бу эса аксар халқ унинг тарафида эканидан ва шу сабабдан у муҳим штатларда кўпроқ овоз олаётганидан дарак. Учинчидан, «Қора танлилар ҳам инсон» ва пандемия туфайли юз берган норозилик намойишлари ҳам  акс таъсир қилди, демократларнинг «сиёсий ўйини» сифатида талқин қилинди ва Трампни ҳокимиятдан кетказа олмаган тадбир сифатида баҳоланди. Айнан шу жиҳатлардан ҳам Трамп номзоди ҳозирда АҚШдаги давлат ичидаги давлат бўлиб келган бюрократияга дарз беришда давом этади. Бундан кейинги сайловларда ҳам АҚШдаги сайловлар ана шундай тарзда кечади.

    Sabah нашри бошқа бир «Сайловлар ва АҚШ келажаги» мақоласида нафақат АҚШ, балки дунёнинг бошқа минтақалари ҳам трампистлар ва байденистлар лагерига ажралгани ҳақида ёзди. Ҳозирча Байден олдинда кетаётган бўлса-да, Трампнинг президент бўлиш имкониятига сайлов охирига етмаган штатлар катта таъсир қилиши мумкин. Мақолага кўра, Трампнинг коронавирус пандемияси давридаги салбий сиёсатига қарамасдан, амалдаги президент сайловолди кампаниясини аъло даражада олиб борди.

    Трампнинг сайловолди кампанияси келажакда дунё сиёсатида нима бўлишини олдиндан тахмин қилиш имкониятини яратди. Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари эса айнан АҚШнинг ташқи сиёсатидаги мезонларини белгилаб берувчи омил бўлди. Шу сабабдан ҳам Трамп аксар штатларда юқори овоз олиш имкониятига эга бўлмоқда.

    Шу билан бирга, АҚШ айни вақтда ички сиёсатда туб бурилиш даврини ҳам бошидан ўтказмоқда. Дунё ҳамжамиятида АҚШнинг етакчи бўлишга интилиш ҳаракати инқирозга учрамоқда. Бу эса АҚШнинг нафақат ташқи сиёсатдаги етакчилигига, балки ички сиёсатдаги бўҳронларга ҳам сабаб бўлмоқда, деб ёзади Sabah нашри. Бу эса АҚШнинг Хитой, Россия, Туркия билан муносабатларига ҳам таъсир қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яна бир турк нашри «Тurkiye» дунёнинг етакчи давлати бўлган АҚШ ўз ичидаги сайловларни хавфсизлик ва тартиб нуқтаи назаридан тинчлик билан ўтказа олмас экан, бу катта хавф», деб ёзади. «Трамп ва Байден олманинг икки ярми», деб эълон қилинган мақолада муаллиф АҚШ жамиятида қутблашиш янада кескинлашиши мумкинлиги ҳақида ёзади. Мақолада бўлғуси президентнинг Хитой, Россия ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги қай йўсинда кечиши ҳақида гап боради.

    Муаллиф назарида Оқ уйда ким президент бўлишидан қатъий назар, АҚШ ва Туркия муносабатлари аввалгидек бўлиши ҳақида тахмин қилинди. Мақола муаллифлари назарида, Обама даврида ҳаракатга келтирилган Сурияда жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ҳаракати ҳокимият тепасига ким келишидан қатъий назар давом эттирилади. Шу сабабли ҳам Туркия айнан бир номзод учун хайрихоҳлик билдиришни истамайди.

    Cumhuriyet нашри эса АҚШда ким президент  бўлишидан қатъий назар, бу Туркия ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир қилмаслиги ҳақида ёзади. Нашр муаллифи Меҳмет Али Гулер назарида, АҚШнинг айни пайтдаги асосий мақсади Хитойни тегиб туриш бўлмоқда. Бу билан АҚШ Хитой орқали Россияни Болтиқбўйи, Украина, Қора денгиз ва Кавказдаги сиёсий можаролардан чалғитиш ва тегиб туриш сиёсатини юргизмоқда.

    Расмий Анқара назарида, АҚШда ким президент бўлишидан қатъий назар, бу АҚШ ва Туркия муносабатларини яхшилашга қодир эмас. Бунинг эса бир неча сабаблари мавжуд: биринчидан, АҚШнинг дунёдаги ҳукмронлиги заифлашиб бормоқда, иккинчидан, АҚШ ва Туркия ўртасидаги кескинликлар чуқурлашиб бормоқда. Шарқий Ўрта Ер денгизи, Эгей денгизи Курдистон ва Суриядаги масалаларда бу кескинликнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

    Эфиопиядаги инқироз сабаблари

    Нобель мукофоти совриндори Абий Аҳмад бир йил аввал Эфиопоияда чуқур ислоҳотлар бошлагани билан дунё жамоатчилигида илиқ фикрларни уйғотди. Ҳозирда эса Абий Аҳмад ўз юртидаги бир вилоятга қарши кенг кўламли репрессив сиёсатни бошлаб юборди, деб ёзади The Economist нашри.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Аҳмад Абийнинг мазкур сиёсати бутун Африка қитъасида наҳотки Эфиопиядаги вазият Африкадаги тинчликни хавф остига қўяди, деган хавотирларни уйғотди. Эфиопия Африка қитъасининг аҳолиси кўп иккинчи мамлакати экани ҳисобга олинса, бошқа Африка мамлакатларининг хавотирлари ўринлидек. Чоршанба бутун дунёнинг диққат эътибори АҚШдаги сайловларга қаратилган кезда, президент  Абий мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Тиграй вилояти билан алоқаларни узганини айтди.

    Абий ўзининг бу сиёсатини Тиграй вилоятининг маҳаллий ҳокимлари президентнинг ваколатини шубҳа остига олгани билан изоҳлади. Бироқ халқаро сиёсатчилар ва экспертлар Абий мамлакатда ўз ҳокимиятини кучайтириш учун шундай сиёсатга қўл урганликда айбламоқда. Кениялик сиёсий таҳлилчи Раҳид Абди Абийнинг сиёсатига баҳо берар экан, ўзининг Twitter’даги мини блогида «Абий сиёсий хатоликка йўл қўйди», деб пост қолдирди. Унинг назарида, Эфиопиянинг Тигрейга нисбатан зўравон сиёсати қўшни Эритрея билан кутилмаган оқибатларга олиб келиши ва кўплаб инсонлар ҳаёти қурбон қилиниши мумкин.

    Бошқа сиёсатчилар эса Эфиопиянинг 1990 йилда Югославия каби кўплаб мустақил ҳудудларга ажраб кетиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирмоқда. Бу хавотирларга БМТ ҳам қўшилди. Абий ўз баёнотини чоршанба куни Нетблоcкс сайти орқали эълон қилинган хабар асосида Тиграй ҳудуди билан телефон алоқаси узилгани ортидан орадан икки соат ўтиб эълон қилди. Тиграй ҳудуди раҳбарлари ҳаво орқали алоқани чеклади ва маҳаллий армияга Эфиопия ҳарбийларини мамлакатдаги диктатурани қулатишга чақирди. Бу эса Эфиопия раҳбарияти томонидан очиқдан очиқ ҳукуматга қарши исён сифатида баҳоланди.

    Мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар бошланганини Эфиопия ташқи ишлар вазири Радван Ҳусайн журналистларга берган матбуот анжуманида «ҳарбий амалиётлар сиёсий раҳбарларга қарши қаратилганини» таъкидлади. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса Абий Аҳмаднинг сиёсати Тиграй вилояти аҳолисига қарши қаратилганини эътироф этмоқда. Абий эса ўз сиёсатини Тиграй вилоятидаги Эритреянинг  раҳбари Исая Афверкага қарши қаратилган ҳужум сифатида баҳоламоқда.

    Тиграйдаги Миллий халқ озодлик фронти Эфиопияга қарши 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида курашларда жанг қилиб келди. Улар ҳаттоки диктатор Менгиста Хайло Мариамни ағдаришда ҳам ҳал қилувчи куч бўлди. Тиграй Миллий озодлик ҳаракати ортида Мелес Зенави турган бўлиб, у Эфиопияда 1991 йилдан то ўлимига қадар 2012 йилгача асосий куч сифатида ўзини намойиш қилиб келди. 110 миллионлик Эфиопиянинг атиги олти фоизини ташкил қилган Тиграй аҳолиси натижада Эфиопиянинг иқтисодий ва сиёсий сиёсатига ўз таъсирини ўтказа бошлади.

    Тиграйликлар назарида, Эфиопиядаги марказий ҳокимият тиграйликларнинг ҳаётига босим ўтказмоқда, уларнинг ҳуқуқларини чекламоқда. Абий эса ҳарбий ҳаракатлари билан мамлакатни бирлаштиришга ва мамлакатда ягона сиёсий ҳокимиятни тиклашга уринмоқда. Аммо президент Аҳмад Абий Эфиопиядаги турли гуруҳларнинг мустақилликка эришиш ҳаракатлари билан юзлашмоқда. Абий уларга мустақиллик берадими ёки йўқми келажакдаги сиёсий воқеалар баҳо беради.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    07.11.2020, 19:18   Изоҳ (0)   82344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ мактабларнинг коронавирус сабабли ёпилишига қарши чиқди

    07.11.2020, 18:37

    Россияда кетма-кет иккинчи кун 20 мингтадан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

    07.11.2020, 17:43

    COVID-19 сабаб Британия, Бельгия ва Филиппин фуқароларига Хитой ҳудудига кириш тақиқлаб қўйилди

    07.11.2020, 16:26

    Данияда қоракўзанлардаги коронавирус мутацияси сабаб одамларнинг кўчага чиқишига чекловлар белгиланди

    07.11.2020, 14:32

    Байден америкаликларга қилган мурожаатида сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини айтди

    07.11.2020, 13:27

    Францияда бир суткада 60 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Бу мамлакат учун янги антирекорд

    07.11.2020, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.