Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлинмаси директори Ханс Клюгенинг маълум қилишича, ҳукуматлар коронавирус пандемияси сабабли мактабларни ёпиши керак эмас. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
«Мактаблар коронавирус тарқалишининг асосий йўналишларидан бири эканлиги ҳақида гапиришга сабаблар йўқ. Биз доимо мактабларни очиқ ҳолда ушлаб туришимиз керак, чунки биз COVID-19 сабабли авлод йўқолишига қўйиб беришимиз керак эмас», — дея маълум қилган Клюге.
Унинг сўзларига кўра, ҳукуматлар синфлардаги таълимни охиригача ушлаб туриши ва мактабларни энг сўнгги чора сифатида ёпиши керак. Шу билан бирга, ЖССТ вакили Европада карантин чекловларининг кучайтирилиши тарафдори эканлигини билдирган.
Клюгенинг қайд этишича, ниқоблардан кенг фойдаланиш ва одамлар йиғилиши устидан қаттиқ назорат 2021 йилнинг февраль ойигача Европада 261 минг кишининг умрини сақлаб қолиши мумкин.
Изоҳ (0)