Тошкент вилояти Пискент туманида Пенсия жамғармаси бош инспектори 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитларига бағишланган идоралараро йиғилишда маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 22 нафар ходими пенсия учун ажратилган маблағларни талон-торож қилганлиги ва бошқа суиистеъмолчиликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Масалан, жамғарманинг Пискент тумани бўлими бош инспектори «Халқ банки» кассири билан бирга 142 нафар вафот этган фуқаролар номига пенсия расмийлаштириб, жами 86 миллион сўмни ўзлаштириб юборган.
Мавзуга доир:Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда қарийб 9 млн киши норасмий меҳнат билан шуғулланаётганини маълум қилди
Изоҳ (0)