Президентнинг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди:
- турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган маълумотнома;
- оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
- қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
- вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
- шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисидаги маълумотнома;
- дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
Изоҳ (0)