Ўзбекистон ҳудуди 6—7 ноябрь кунлари иссиқ жануби-ғарбий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли бўлади, ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-6 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳарорат 22-27 даража, кечаси 4-9 даража атрофида бўлади.
Якшанба, 8 ноябрь куни республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Кун давомида ушбу оқим республиканинг шимоли-ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади.
Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. 8 ноябрда кечаси ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Якшанба куни кундузи ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмда ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ тушади, тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ноябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Изоҳ (0)