• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев видеоалоқа орқали Шанхайда иш бошлаган «CIIE-2020» импорт маҳсулотлари халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида «CИИЭ-2020» Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ўз нутқида EKSPOдек йирик тадбирнинг ўтказилаётгани Хитойнинг миллий иқтисодиётни тиклашда эришаётган муваффақиятларидан ҳамда кенг кўламли халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик ниҳоятда зарур эканидан далолат беришини таъкидлади.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти глобал инқироз шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим масалаларига тўхталиб ўтди.

    Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни либераллаштириш, ташқи савдо режими ва экспорт-импорт тартиб-таомилларини соддалаштириш, норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, «яшил йўлаклар»ни шакллантириш, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш, янада қулай инвестиция муҳитини яратиш борасида изчил кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини кенгайтириш муҳим устувор йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлади.

    Ўзбекистон минтақавий ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг истиқболлар очиб бераётган «Бир макон, бир йўл» ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаётгани, Марказий Осиё, Буюк ипак йўли даврида бўлганидек, Европа ва Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит йўлакларининг хабига айланиши мумкинлигига ишонч билдирилди.

    Марказий ва Жанубий Осиё темир йўллари тизимларини боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш борасидаги ташаббус катта аҳамиятга эга экани, бу Евроосиё минтақасидаги қуруқлик транспорти тизимини туташтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

    Шу муносабат билан давлат раҳбари мамлакат Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон янги мултимодал транспорт йўлаги бўйлаб темир йўл қуриш лойиҳасини тезлаштириш тарафдори эканини қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида «қуруқликдаги портлар», логистика ва улгуржи-дистрибюторлик марказларининг интеграциялашган тармоғини шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш таклиф этилди.

    Ушбу ташаббусларнинг аҳамиятини ҳисобга олиб, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклифи шериклар ва халқаро ташкилотлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишига умид билдирилди.

    Ўзбекистон саноат кооперациясини фаол ривожлантириш, биринчи навбатда, минерал-хом ашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт бозорларига чиқиш учун юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхоналар ташкил этишга тайёр экани қайд этилди.

    Шу мақсадда саноат кооперацияси бўйича қўшма дастур қабул қилиш ҳамда қўшма инвестиция фондлари, сармояларни кафолатлаш ва суғурталаш каби воситалар ёрдамида икки мамлакат бизнес вакилларини аниқ лойиҳаларни амалга оширишга рағбатлантириш таклиф этилди.

    Давлат раҳбари маросим иштирокчилари эътиборини пандемия шароитида иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этганига қаратди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу муносабат билан, халқаро савдо, божхона расмийлаштируви, транспорт, таълим соҳаларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилди.

    Ўзбекистон Президенти пандемия оқибатида келиб чиққан глобал ижтимоий-иқтисодий инқирозни енгиб ўтиш учун икки томонлама ва минтақавий даражада янада яқин мувофиқлашув ва ҳамкорликка ўткир зарурат борлигини таъкидлади.

    Ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши, тиббий товарларга эҳтиёжларнинг ортиши, молиявий беқарорлик ва глобал етказиб бериш занжирларининг бузилиши шароитида ҳеч бир мамлакат якка ҳолда пандемиянинг салбий оқибатларини енгиб ўта олмаслиги алоҳида қайд этилди.

    Сўзининг якунида Президент Шавкат Мирзиёев кўргазма иштирокчилари фаолиятига муваффақиятлар тилади ҳамда ЭКSPO якунлари жаҳон савдосини тиклаш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш жараёнига қўшимча суръат бағишлашига ишонч билдирди.

    Маросимда Сербия, Чили, ЖАР президентлари, Испания ва Покистон ҳукуматлари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам мурожаат йўллади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмаси доирасида 5 ноябрь куни Шанхай шаҳрида Ўзбекистон—Хитой бизнес форумини ўтказиш режалаштирилган. Унда Хитойнинг йирик савдо ва инвестиция компанияларидан 150 нафарга яқин вакил иштирок этади.

    Форумда Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳияти намойиш этилади. Хусусан, Хитой ишбилармон доиралари нефть-газ, тўқимачилик, кимё, электротехника, металлургия, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқларида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликнинг янги имкониятлари билан танишади.

    Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистондаги қулай ишбилармонлик муҳити, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида бизнес юритиш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда эришилган муваффақиятлар тўғрисида ҳам маълумот берилиши кўзда тутилган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

    Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида видеоанжуман шаклида ўтган БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлаганди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти апрель ойида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида ҳам иштирок этганди.

    04.11.2020, 21:11   Изоҳ (0)   9584
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилмоқда

    04.11.2020, 20:36

    Ўзбекистон ва Украина савдо айланмасини йилига 1 млрд долларга етказишга қарор қилди

    04.11.2020, 20:11

    Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

    04.11.2020, 19:34

    Бухорода вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўтказган тўйда камида 60 киши қатнашди. Раҳбар буни «ўзбекчилик» дея изоҳлади

    04.11.2020, 19:25

    Ўзбекистонда бир кишига ўртача 16 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келмоқда

    04.11.2020, 19:12

    Сурхондарёда Nexia 9 ёшли болани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    04.11.2020, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.