• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Жаҳонгир Мамажонов ва Абдурашид Абдуқодиров мамлакатдаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Расул Кушербаевнинг билдиришича, сўнгги вақтларда кўплаб ёшларнинг олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт тўловларини тўлашда қийинчиликларга учраётганлиги ҳақида мурожаатлар бўлмоқда. Бу ўз ўрнида таълим кредитларини бериш тартибини қайта кўриб чиқиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этишни тақозо этмоқда.

    «Оғриқлиси, бир қатор талаба ёшлар маблағи бўлмаганлиги сабабли ўқишни ташлаб кетишга ҳам мажбур бўлмоқда. Ушбу масала пандемия шароитида янада долзарб бўлиб боряпти», — деб ёзган депутат.

    Амалдаги тартибларга кўра, тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:

    • чин етимларга, Меҳрибонлик уйларида тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига нол фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
    • талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.
    Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.

    Шунингдек, кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.

    Кўрсатиб ўтилган имтиёзга эга бўлган оилалар кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (Вазирлар Маҳкамасининг 44-сон қарорига 1-илова) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аниқланади.

    Депутатнинг қайд этишича, амалиётда таълим кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланишда қийинчиликлар мавжуд, қанча қисмини компенсация қилиниши аниқ белгиланмаган. Шунингдек, кам таъминланган оила эканлигини исботлаш жараёни ҳам осон эмас.

    Талабаларга таълим кредитлари ажратилишини кўпайтириш, енгиллаштириш ҳамда белгиланадиган имтиёз шартларини умумлаштириш мақсадида депутатлар алоҳида Талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш таклифини илгари сурмоқда.

    Таклифга кўра, ушбу жамғарманинг молиявий манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш режалаштирилмоқда:

    • оширилган контракт тўловларининг, олий таълим муассасаларида бўш турган маблағларни депозитга қўйишдан тушган фойданинг 5—10 фоизи, хайрия маблағлари, шунингдек, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг таълим кредити фоизларини компенсация қилишга йўналтирилган қисми;
    • қолдиқ маблағлар шунингдек, зарур бўлганда бюджет маблағлари;
    жамғарма маблағларини тўлов шартномаси асосида ўқиётган биринчи ва иккинчи босқич талабаларининг 25 фоизига, битирувчи босқич талабаларининг 75 фоизига қолган босқичларда ўқиётган талабаларнинг эса 50 фоизига тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитлари фоизларининг ярмини, чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларга эса тўлиқ тўлашга йўналтириш керак бўлади.

    Депутатларнинг умид билдиришича, ушбу таклифнинг қўллаб-қувватланиши талаба ёшларга ёрдам бериш борасида давлат раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишларнинг яна бир амалий натижаси бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ОТМлари талабаларига контракт пулини тўртга бўлиб тўлашга рухсат берилди
    • Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди

    04.11.2020, 20:36   Изоҳ (0)   24399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Украина савдо айланмасини йилига 1 млрд долларга етказишга қарор қилди

    04.11.2020, 20:11

    Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

    04.11.2020, 19:34

    Бухорода вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўтказган тўйда камида 60 киши қатнашди. Раҳбар буни «ўзбекчилик» дея изоҳлади

    04.11.2020, 19:25

    Ўзбекистонда бир кишига ўртача 16 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келмоқда

    04.11.2020, 19:12

    Сурхондарёда Nexia 9 ёшли болани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    04.11.2020, 18:57

    Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин юз берди

    04.11.2020, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00

    Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича қонун қабул қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 14:50

    Индонезия Туркияда ишлаб чиқилган KHAN баллистик ракета тизимини қабул қилиб олди

    Дунё | 6 август, 14:41

    Хитой кўприк қуриш учун тоғни иккига бўлди (видео)

    Дунё | 6 август, 14:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.