Польша ҳукумати тиббий кўрсатмаларга кўра ҳомилани олдиришга жорий этилган тақиқни кейинга қолдиришга қарор қилди. «Коммерсантъ»нинг хабар беришича, бунга мамлакатда 22 октябрдан бери давом этаётган кўплаб одамларнинг норозиликлари сабаб бўлди.
22 октябрда Польша Конституциявий суди мамлакатда ҳомила патологияси туфайли аборт қилишга рухсат берилгани асосий қонунга зид деб топганди. Конституциявий суднинг ушбу қарори аборт қилишни деярли бутунлай тақиқлайди. Оммавий норозилик намойишлари бошлангандан сўнг, Польша президенти Анжей Дуда қонунга тузатишлар киритилишини айтди, унга кўра болада ўлимга олиб келадиган патологиялар бўлса, аборт қилишга рухсат этилади.
2019 йилда Польшада мингга яқин қонуний аборт ўтказилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баҳолашича, ҳар йили 80 мингдан 120 минггача полшалик аёл ҳомиласини бошқа давлатда олдириб келишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)