• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден АҚШ президенти сайловида Трампни кичик фарқ билан ортда қолдирмоқда. Овозларни ҳисоблаш кечикмоқда. Сайловнинг асосий куни қандай ўтгани ҳақида асосий маълумотлар

    Meduza нашри АҚШда президент сайлови куни қандай ўтгани ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Жо Байден АҚШ президенти сайловларида етакчилик қилмоқда, аммо якуний натижаларни чиқариш кўп вақт олмоқда. Кўплаб прогнозларга қарамасдан, демократлардан номзод ишончли ғалабага эриша олмади. Сайловолди сўровлар Байден ўз рақиби Дональд Трампдан тахминан 10 фоизга олдинда эканлигини кўрсатган. Октябрь ўрталарида, асосий сайлов кунидан уч ҳафта аввал ўтказилган сўровлардан бири эса 17 фоизлик фарқни кўрсатган эди: 57 фоиз Байден учун ва 40 фоиз Трамп учун. Ҳақиқатда эса овозлар деярли тенг тақсимланди.

    2016 йилги сайловларда сўровлар натижалари ва экспертлар ҳисоб-китоблари  Трампнинг мағлубиятини кўрсатган эди, аммо якунда у ўзининг демократлардан рақиби Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонди.

    Сайловлар ғолиби баъзи «иккиланувчи» штатларда овозлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин аниқланади. Булар — Шимолий Каролина, Жоржия, Пенсильвания (Байден туғилиб-ўсган), Мичиган ва Висконсин. Ушбу мақола ёзилаётган вақтда Шимолий Каролинада номзодлар ўртасидаги фарқ 1 фоиздан сал кўпроқ, Жоржияда — қарийб 2, Висконсинда — 4 фоизга тенг эди. Пенсильвания ва Мичиганда Трамп тахминан 10 фоизлик фарқ билан етакчилик қилмоқда, аммо у ерда ҳали овозларнинг учдан бир қисми ҳисоблаб чиқилмаган.

    Сайловларда ғолиб бўлиш учун номзод сайловчилар коллегиясининг камида 270 та овозини қўлга киритиши керак. Тошкент вақти билан 12:00 да CNN Байден 220 та, Трамп 213 та овозга эга эканлигини маълум қилганди. The New York Times ҳисоб-китоблари бўйича — 225 тага 213 та, Fox News эса 238 тага 213 та овоз деб хабар бермоқда. Турли манбалар турлича ҳисобларни келтирмоқда, чунки улар нафақат овозларни ҳисоблашнинг жорий натижаларидан фойдаланади, балки турли штатларда демократлар ёки республикачилар учун анъанавий овоз бериш, сайловолди сўровлар якунлари ва ўз экспертларининг фикрларини ҳам ҳисобга олади.

    Ҳар иккала номзод ҳам сайловларда ғолиб бўлаётганини маълум қилди. Байден Делавер штати Уилмингтон шаҳрида ўз тарафдорлари қаршисига чиқиб, «ғалаба сари тўғри йўлдамиз» деб нутқ сўзлади ва сабр қилиб туришга чақирди. Демократлардан номзоднинг сўзларига кўра, бюллетенлар «сон-саноқсиз» бўлгани учун сайловлар якунини чиқариш одатдагидан кўпроқ вақт олиши мумкин.

    Дональд Трамп зудлик билан бунга муносабат билдирди ва Twitter’да «улар сайловларда ғалабани ундан тортиб олмоқчи бўлаётгани, аммо бунга ҳеч қачон йўл қўймаслиги»ни ёзди. Twitter бу хабарга «баҳсли контент ва одамларни чалғитиши мумкин» деган белгича қўйиб қўйди. Трампнинг Facebook’даги худди шундай хабарига эса овоз беришнинг якуний натижалари дастлабки натижалардан фарқ қилиши мумкин, деган белгича қўйилди.

    Шундан сўнг Трамп Оқ уйда ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлади. У сайловлар натижаларини фавқулодда тенгсиз деб атади ва «бир тўда омадсизлар» ундан ғалабани тортиб олишга уринаётганини такрорлади. Трамп «иккиланувчи» штатларда ғолиб бўлаётганини таъкидлади.

    2020 йилги сайловларда муддатидан олдин овоз бериш бўйича рекорд ўрнатилди. Америкалик сайловчиларнинг деярли ярми — тахминан 239 миллиондан 100 миллиони почта орқали овоз берди ёки участкаларга олдинроқ келди. Бу 2016 йилги президент сайловларида кузатилганидан икки марта кўп демакдир. Муддатидан олдин овоз бериш оммалашишини коронавирус эпидемияси билан боғлашмоқда: кўпчилик америкаликлар асосий сайлов куни участкаларда оломон тўпланишидан хавфсираган кўринади. Муддатидан олдин овоз берган америкаликларнинг кўпчилиги Демократлар партияси тарафдорлари деб тахмин қилинмоқда.

    Сайловлардан олдин Трамп почта орқали овоз бериш амалиётини танқид қилган эди. У қалбакилаштиришга имкон яратиши ва ғолибни аниқлаш жараёни жуда чўзилиб кетишига олиб келиши мумкин, деган эди у.

    Мавзуга доир: Фото: АҚШда президентлик сайлови қандай ўтди?

    04.11.2020, 14:14   Изоҳ (0)   57508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 110 кишидан ошди. Қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

    04.11.2020, 13:47

    «Биз барчасини ютдик». Дональд Трамп Оқ уйда тарафдорлари олдида чиқиш қилди

    04.11.2020, 13:23

    Фото: АҚШда президентлик сайлови қандай ўтди?

    04.11.2020, 12:23

    Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев президентлик сайловларида қатнашиш учун истеъфога чиқди

    04.11.2020, 12:11

    Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича ҳафталик антирекорд қайд этилди

    04.11.2020, 11:58

    Трамп унинг сайловдаги ғалабасини тортиб олишга уринишаётганини айтди

    04.11.2020, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.