АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда сайловларда берилган овозларни ҳисоблаш фонида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
«Натижалар ақл бовар қилмас даражада. Биз барчамиз ғолиб бўляпмиз», — деган президент.
Президент қўллаб-қувватлашлар учун Америка халқига ва ўз оиласига миннатдорлик билдирди. У иккиланаётган аксарият штатларда, хусусан, Жоржия, Шимолий Каролина, Техас ва шунингдек «унча ҳам керек бўлмаган Висконсин штатида», ғалаба қозонганини айтди, «Ахир биз Техасни қўлга олдик», — деган Трамп.
«Лекин энг асосийси — биз Пенсильванияда ғалаба қозоняпмиз. Катта фарқ билан», — деб таъкидлаган президент, шундан сўнг йиғилганлар ўрнидан туриб гурлирос қарсак чалган.
Шу билан бирга, Трамп ҳисоблаш жараёнини «халқимизнинг алдови» деб атади ва уни тўхтатиш учун Олий судга боришга ваъда берди.
Изоҳ (0)