Тўладан келган аёллар чиройли ва қомати ихчамроқ кўриниши учун қандай кийим танлаши керак? Актриса Мелисса Мак-Карти образлари орқали ушбу саволга жавоб берилади.
Матоси икки қисмдан иборат кўйлак қоматни иккига бўлиб кўрсатади. Бундай фасон қоматнинг нозик жойига урғу беришни истаганлар учун айни муддао.
Бундай натижага эришиш учун бир-бирига зид ранглар ва матолардан фойдаланган яхши. Кенг бичимли ва катта принт туширилган либослардан дўмбоқ аёллар қочгани яхши.
Айнан бичим линияси қоматни ихчам кўрсатишга ёрдам беради.
Агар принтли либос танланса, у кўйлак бичимига мос бўлиши керак. Ҳаддан ортиқ кенг бичим эса қоматни янада тўла ва шаклсиз кўринишига сабаб бўлади.
Қоматга ёпишиб турадиган либосларни танлашдан қўрқмаслик керак. Айнан шундай либослар қоматни ихчам, бўйни баланд кўрсатади. Фақат танлов борасида рангингизни бўғиб қўядиган моделларни танламанг.
Кўйлакда бурмалар ҳосил бўлса, ортиқча вазннинг янада кўзга ташланишига сабаб бўлади. Қоматга мос тушадиган ва матоси қоматни ушлаб турадиган моделларга эътибор қаратинг. Кичик плиссировкали, велвет ва бошқа вертикал чизиқ туширилган матолар қоматни ихчам кўрсатади.
Бел қисми кирган ва урғу берилган моделлар эса айни муддао.
Изоҳ (0)