Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 22-турида «Сурхон» ва «Андижон» жамоалари 1 ноябрь, якшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда ҳисоб 77-дақиқага келиб очилди. Мезбонлар ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровнинг голи «Сурхон»га уч очко тақдим этди.
Мазкур ғалабадан кейин термизликлар очколарини 16 тага етказиб олган ҳолда 12-ўринга кўтарилди. «Андижон» (13) эса 13-поғонага тушиб кетди.
«Сурхон» кейинги турда «Навбаҳор» билан ўйнайди, андижонликлар эса «Машъал»га қарши майдонга тушади.
Coca-Cola Суперлига
22-тур баҳси
1 ноябрь, якшанба
«Сурхон» — «Андижон» 1:0
Гол: 1:0 – 77 Ҳожиакбаров.«Сурхон»: Акбар Тўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шерзод Каримов (Низомжон Норов, 66), Шавкат Саломов, Александр Касян (Сардор Сулаймонов, 46), Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Беҳруз Шайдулов (Раҳматулло Бердимуродов, 81), Асрор Ғофуров.
«Андижон»: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Фарҳод Мираҳматов, Хушнуд Авилов, Бахтиёр Қосимов, Фарҳод Бекмуротов, Сирож Мелиев, Абдулло Олимов (Нодир Мавлонов, 83), Усмонали Исмоналиев, Муҳаммад Йўлдошев (Қаҳрамон Баҳодиров, 72), Жамшид Ҳомидов (Шаҳбоз Жумабоев, 46).
Огоҳлантиришлар: Ғофуров (33), Станоевич (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)