«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Лейпциг»га қарши ўйинда (5:0) 3 та гол уриб, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг футболчилик вақтидаги эътиборга молик натижасини такрорлади.
Goal хабарига кўра, 22 ёшли Маркус захирадан майдонга тушганидан кейин ҳет-трик қайд этган «Манчестер Юнайтед»нинг иккинчи футболчисига айланган. Унгача ушбу натижага Оле-Гуннар Сульшер эришганди. Сульшер 1999 йил февраль ойида захирадан ўйинга қўшилиб, «Ноттингҳем Форест» дарвозасини уч бор ишғол қилган.
Маълумот учун, Рэшфорд «қизил иблислар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Маркус 2020/21 йилги мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида 9 учрашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)