Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тур учрашувлари ортда қолди. УЕФА ҳафтанинг энг чиройли голига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.
Даъвогарлар рўйхатига тўртта гол киритилди. Улар қуйидагича:
- Йозуа Киммих («Бавария») — «Локомотив»га қарши ўйиндаги (2:1) гол;
- Дуван Запата («Аталанта») — «Аякс»га қарши ўйиндаги (2:2) гол;
- Маркус Тюрам («Боруссия М») — «Реал»га қарши ўйиндаги гол;
- Токмак Нгуен «Ференцварош» — «Динамо К»га қарши ўйиндаги гол;
Айни дамда УЕФА расмий сайтида сўровнома давом этмоқда. Унинг натижалари 30 октябрь, жума куни эълон қилинади.
Мавзуга доир: Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)