Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчиларнинг умумий (Pound-for-Pound) рейтингида биринчи ўринни эгаллаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бу бутун ҳаётим давомидаги ишим эди, мен буларга осонликча эришганим йўқ.Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.Меҳнатсеварлик, Яратганга бўлган умид ва сабр, айнан шу уч фазилат менга муваффақиятга эришишда ёрдам берди.
Ва, албатта, менга кўп вақт ва меҳнат сарф қилган отамнинг доимий назорати ва маслаҳатлари.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Изоҳ (0)