Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовда (24-6) коронавирус аниқлангани сабаб унинг Кевин Ҳолландга (19-5) қарши жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Ассалому алайкум, хайрли кун барчага!Маҳмуд 31 октябрь санасида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC кечасида Кевин Ҳолландга қарши ўтказиши керак эди. Қайд этиш ўринли, Муродов аслида ушбу кечада Кшиштоф Ёткога (22-4) қарши жанг қилиши лозим бўлган, бироқ полшалик спортчининг жароҳат сабаб сафдан чиққани туфайли унинг ўрнини Ҳолланд эгаллаганди.Афсуски, сизларга нохуш хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31- октябрдаги жангим бекор қилинди, чунки COVID-19’га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди. Ҳаммаси Қодир Аллоҳнинг иродаси билан! Алҳамдулиллоҳ, ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг.
Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. У UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги барча жангларини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)