Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши ўйинда (2:2) ўз номига гол ёздириб қўйди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Opta’нинг ёзишича, «Боруссия М» Бензема Чемпионлар Лигасида дарвозасини ишғол этган 30-клуб бўлган. Шу тариқа Карим Чемпионлар Лигасида 30 хил жамоага гол урган тўртинчи футболчига айланди. Унгача ушбу кўрсаткични Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Раулга қайд этганди.

«Боруссия» икки очко билан B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, «Реал» 1 очко билан сўнгги, 4-ўриндан жой олган. Кейинги турда «Боруссия М» сафарда «Шахтёр» меҳмони бўлса, «Реал» Мадридда «Интер»ни қабул қилади. Учрашувлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда