Реклама тижоратнинг двигатели бўлиб, биз учун умуман керак бўлмаган нарсаларни тавсия қилади. Инсон умри давомида қанчалаб ўзи учун керак бўлмаган нарсаларни сотиб олишини биласизми? Ундай бўлса, дафтар ва қалам тайёрланг, қуйида улар ҳақида кўпроқ маълумот оласиз.
Шишадаги сув
Ҳар куни тушликда сотиб олинадиган шишадаги сув. Мунтазам равишда айнан сув учун сарфланаётган пулни ҳисоблаб кўриш керак, тушлик ва ширинликдан ташқари. Тоза ичимлик суви эса фойдали, ҳам ҳамёнбоп, ҳам ишончли. Кун бўйи сумкада ҳам олиб юриш мумкин. Кичикроқ ҳажмдагиси эса ноқулайлик туғдирмайди. Шишадаги сувдан харид қилишни тўхтатиб, унинг ўрнига оддий сув ичишни йўлга қўйиш тавсия этилади.
Спорт залга аъзолик
Уй шароитида бирор нарсани бепул амалга ошириш қийин — бу барчанинг оддийгина баҳонаси. Ҳар ой пул сарфлаб, спорт залида шуғулланишлар ёрдам бердими? Яхшиси, уйдаги кўзгу қаршисида ҳам бир неча дақиқа давомида жисмоний машқ қилиш зарур, натижа бир хил. Шунда ортиқча пул сарфланмайди. Уйда машғулотларни дангасалик қилмасдан бажариш, шунингдек, спорт зал учун ажратилган маблағга яқинлар учун совға харид қилиш барчага маъқул келса керак.
Ортиқча егулик
Ресторанда бир киши учун мўлжалланган айрим таомлар чиндан ҳам кўп. Унинг барчасини тановул қилишнинг имкони бўлмаса керак. Лекин баъзида ҳаддан ташқари оч мижозлар токи таом тайёр бўлгунча бирор егулик буюртма қилади. Мана пулни ҳавога совуришнинг яна бир мисоли. Оч қоринга истеъмол қилинган егуликдан сўнг келтирилган таомни ошқозон қабул қилмаслиги аниқ.
Етказиб бериш
Айрим интернет-магазин фойдаланувчилари етказиб бериш хизматидан кўп фойдаланади. Тўғри, уларнинг айримлари бепул бўлиши мумкин. Лекин бошқалари бунинг учун белгиланган миқдорда пул олади. Бу борада сотиб олинган маҳсулот анча қимматга тушади. Агар харидор уни дўконлардан харид қилса, ҳам чўнтакка, ҳам саломатликка фойда.
Кичкинтойлар либоси
Албатта, ёш болаларнинг кийимлари чиройли, шунингдек, уларнинг нархи катталарникига қараганда анча қиммат. Лекин икки ёки уч маротаба кийиши мумкин бўлган қимматбаҳо кийимларни сотиб олиш жуда ғалати. Агар уларни кичик келганидан сўнг сотиб юбораман, дейдиганлар бўлса, сут ёки бошқа рангли бўёқлар тегиб қолган кўйлакларни қайта сотиш қийинчилик туғдириши табиий.
Носоғлом одатлар
Бундан ташқари, инсонларнинг ичкилик ва кашандаликка ортиқча ружу қўйиши уларнинг харидига кўп пул сарфлашини тақозо этади. Буниси ҳам майли, вақт ўтиб саломатликка зарар етганда уни қайта тиклаш учун ундан ҳам кўпроқ маблағ сарфланишини ҳеч ким ўйламайди.
Маркали бензин
Ёқилғи қуйиш шохобчалари кўпинча маркали бензин сотиб олишни тавсия қилади. Нархи эса доимгиларидан анча юқори. Ишлаб чиқарувчининг фикрига кўра, машина бу бензиндан яхши ишлайди. Аммо бу шунчаки тадбиркорлик эканини билмаганлар дарров уни сотиб олишга ошиқади. Лекин маркали бензин билан машинанинг ҳеч нарсаси ўзгармайди, аввал қандай юрган бўлса, кейин шундай юришда давом этади.
Парҳез таом
Парҳез таомларга ҳар хил турдаги дон, ёрма, дуккакли, «фитнес» белгиси қўйилган сут маҳсулотлари киради ва уларнинг нархи одатдагилардан кўра қиммат. Кўп харажат эвазига килограмм йўқотишдан кўра, уй шароитида тайёрланган оддий бўтқа билан озишга ҳаракат қилиш керак. Ортиқча тўпланган пулга нонушта учун фойдали егулик харид қилган маъқул.
Соч учун спрейлар
Ушбу маҳсулотлар қисқа муддатли таъсирга эга. Бир неча соат давомида соч турмагидан завқланиш учун сочларга кимёвий аралашмани сепиш шарт эмас. Бундан ташқари, унинг зарари ҳам бор. Яхшиси, соч мойларини қўллаш керак, улар сочга табиий ёрқинлик беради, шунингдек, арзон ҳамда фойдалидир.
Коктейль ва препаратлар
Бу маҳсулотларсиз тана токсинларни йўқ қила олмайди, деб ўйлаш нотўғри. Жигар ва буйраклар инсонга бежизга берилмаган. Ичакни токсинлардан тозалаш учун шарбат ва препаратлар ўз тасдиғини топмаган. Бу шунчаки тадбиркорлик, холос.
Изоҳ (0)