Наманган вилоятида «ВАЗ-2107» русумли автомашина пиёдани уриб кетди, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 23 октябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон–Поп йўлининг 32-километрида «ВАЗ-2107» автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Фарғонада Nexia уриб кетган электроскутер ҳайдовчиси, Андижонда икки Nexia тўқнашуви натижасида 2 киши, Навоийда вояга етмаган қизга машинасини бошқаришга берган ҳайдовчи ва Фарғонада Nexia’га уланган тиркаманинг узилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)