Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ва «Милан» клублари собиқ ҳужумчиси Роналдиньо коронавирусга йўлиқди. Бу ҳақда бразилиялик собиқ ўйинчининг ўзи маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Мен шанба куни Белу-Оризонтида эдим, Auto Truck компаниясининг тадбирида қатнашиш учун келгандим. Ташкилотчиларнинг илтимосига кўра коронавирусга тест топширдим, у вирусга ижобий хулоса берди.

Менда ҳаммаси жойида, касаллик аломатларсиз ўтмоқда, бироқ маросимни тарк этишимизга тўғри келади. Ҳаммангизни қучиб қоламан», — дейди Роналдиньо.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида 40 ёшли бразилиялик акаси билан Парагвай ҳудудига сохта паспорт билан кирганлиги учун ҳибсга олинганди. Шундан кейин улар 32 кун давомида қамоқда сақланди ва кейинчалик Асунсёндаги меҳмонхонада уй қамоғига олинди. У ердан собиқ футболчи ва унинг акаси август ойи охирида озод этилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда