Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 октябрь куни ўтказилган Huawei Маtе 40 смартфони тақдимотида янги қурилманинг камераси Samsung Galaxy Note20 Ultrа ва iPhone 11 Prо Мах’ники билан бир хил шароитда таққосланди, деб хабар беради IXBT.

Фото: 3DNews

Фото: 3DNews

Суратлардан кўриш мумкинки, Mate 40 Pro+ рақобатчиларини тасвирлардаги деталларнинг тиниқлиги ва етарлича ёритилмаган шароитда тасвирга олишдаги сифат билан ортда қолдирган.

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Ушбу суратлар Huawei томонидан олинганини унутмаслик керак, шу сабабли компания ўз маҳсулотини тарғиб қилишдан, албатта, манфаатдор. Шунга қарамай, компания Mate 40 Pro+ фойдасига рақобатчилари сифатини пасайтириб кўрсатганига ишониш қийин.

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Кадр: IXBT

Mate 40 Pro+ смартфони кадр частотаси 60 к/с бўлган ва HDR функциясига эга 4K сифатли видеоларни тасвирга олиш қодир. Шу сабабли картина анча жозибадор.

Эслатиб ўтамиз, Mate 40 Pro янги Kirin 9000 процессорида ишлайди — бу 5 нанометрли технологик жараён базасида яратилган бозордаги иккинчи процессор. Биринчиси, iPhone 12’ларга ўрнатилган А14 чипи ҳисобланади. Шунингдек, Mate 40 Pro 8 гигабайт тезкор ва 256 гигабайт ички хотирага эга бўлади. Аккумулятор сиғими эса 4400 мА/соат бўлиб, 65 ваттли тезкор қувватланиш функциясини қўллаб-қувватлайди.

Қурилма бирданига учта камерага эга бўлади — ф/1,9 диафрагмали 50 мегапикселли асосий, 20 мегапикселли кенг бурчакли ва 12 мегапикселли телефото. Шунингдек, 13 мегапикселли оддий фронтал камера ҳамда юзни сканер қилишга мўлжалланган 3D-камера ҳам ўрнатилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда