Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда «Kun.uz».

Foto: Davlat bojxona qo‘mitasi

Foto: Davlat bojxona qo‘mitasi

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро С.Б. бошқарувидаги Cобалт русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада умумий қиймати 113 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган тиббиёт воситалари ва вирусга қарши блокаторлар борлиги аниқланди.

Тошкент аропортида хориждан келган фуқаролардан сотиш учун iPhone’ларни йиғиб олаётган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида умумий қиймати 161,3 миллион сўмлик 14 дона қимматбаҳо уяли телефонларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида хорижий рейс билан учиб келган фуқаролардан йиғиб олаётган фуқаро Б.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тезкор тадбир «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилди.

Яширилган заргарлик буюмлари «яшил» йўлакдан ўтолмади

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган икки нафар фуқаро Ф.Ш. ва Х.М.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада юклар орасида жисмоний шахслар учун божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган ва божхона назоратидан яширилган, кумушдан ясалган оғирлиги 1240 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

 

Volvo’даги телевизор режаси иш бермади

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро Б.Х. бошқарувидаги Volvo русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари ва махсус идентификацион белгили маркировкалари бўлмаган, умумий қиймати 63,5 миллион сўмлик 37 дона телевизор борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонга 600 миллион сўмлик BMW’ни қонунга хилоф тарзда олиб киришга бўлган уриниш аниқлангани хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда