• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нидерландиялик хакер Трампнинг паролини беш уринишда топиб, унинг Twitter’ига кирди

    Нидерландиялик киберхавфсизлик бўйича мутахассис, GDI Foundation нотижорат ташкилоти ҳамасосчиси Виктор Геверс АҚШ президенти Дональд Трампнинг паролини тахмин қилиб топиб, унинг Twitter’ига кира олганини маълум қилди, деб ёзади Meduza. Парол magа2020! — Трампнинг сайловолди шиори — Make America great again иборасининг қисқартмаси бўлиб чиқди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Геверс Нидерландиянинг de Volkskrant газетасига берган интервьюсида паролни 16 октябрь куни беш марта уринишда топганини айтди. «Тўрт марта муваффақиятсиз уринишдан кейин мени блоклаб қўйишларини, ҳеч бўлмаганда, мендан қўшимча маълумот сўрашларини кутгандим», — дейди эксперт. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг аккаунти икки факторли аутентификация билан ҳимояланмаган, бу эса унга аккаунтга кириш имкониятини берган.

    Виктор Геверс Америка президенти Twitter’ига ҳеч нарса ёзиб ўтирмади, аммо аккаунтга кира олганини исботлаш учун скриншотлар олди. Одобли хакер сифатида Геверс АҚШ президентига хат ёзиб, узунроқ парол ўйлаб топишни ва икки факторли аутентификацияни ёқиб қўйишни таклиф қилди. Шунингдек, АҚШнинг киберхавфсизлик бўйича агентлиги, МРБ, ФҚБ, Оқ уй, Трампнинг сайловолди штабига ва Twitter маъмуриятига мурожаат қилди.

    Эртаси куни Геверс Трампнинг аккаунтида икки факторли аутентификация ёқилганини сезди. Яна икки кундан кейин у билан АҚШ Махфий хизмати боғланди, унга Геверс ўзида бор маълумотни юборди. Шундан кейин Трампнинг Twitter’идаги парол ўзгартирилди.

    Twitter компанияси Виктор Геверс ҳақиқатан ҳам Америка президенти аккаунтига кирганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил топмаганини маълум қилди. Оқ уйда эса Геверснинг гапларини — «мутлақо ёлғон» деб аташди.

    Виктор Геверс 2016 йилда ҳам яна икки хакер билан бирга Трампнинг аккаунтига кирган, бунда 2012 йилда Линкедин хакерлар ҳужумига учраганидан кейин Трампнинг тарқалиб кетган паролидан фойдаланишган эди. Бу Трампнинг The Apprentice («Шогирд») реалити-шоусидаги машҳур иборасига ишора қилувчи yourefried («Ишдан бўшатилдингиз») пароли эди.

    Виктор Геверс компьютер хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий ҳолатлар ҳақида кўп марта маълум қилган. Масалан, 2018 йилда у интернетда Хитой полицияси пудратчисининг маълумотлар базасини топган, у миллионлаб уйғурлар кузатилгани ҳақидаги маълумотлардан иборат эди.

    Аввалроқ Россия хакерлари АҚШдаги федерал ва маҳаллий компьютер тармоқларига кириш имкониятига эга бўлиб, энди Трампга ёрдам бериш учун АҚШдаги сайловларга аралашмоқчи эканлиги маълум қилинганди.

    23.10.2020, 14:57   Изоҳ (0)   18904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NYT: Россия Трампга ёрдам бериш учун АҚШдаги сайловларга аралашмоқда

    23.10.2020, 14:10

    Путин Навальнийни чет элга қўйиб юборишни Бош прокуратурадан шахсан ўзи сўраганини айтди

    23.10.2020, 13:11

    Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича антирекорд янгиланди

    23.10.2020, 11:31

    Пашинян Россия тинчликпарварларининг Қорабоғ ҳудудига кириши борасида фикр билдирди

    23.10.2020, 10:35

    Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва вилоятидаги давлат идоралари биноларида режалаштирилган терактнинг олдини олди

    23.10.2020, 09:41

    Америкалик олимлар пандемияга қарамай, зудлик билан одатий ҳаётга қайтишга чақирди. Бу ғоя бошқа олимлардан кўра Оқ уйга кўпроқ ёқди

    23.10.2020, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.