UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун кечадиган Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг атрофидаги рақамлар ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур қарама қаршилик қамрови 700 миллион долларни ташкил этмоқда.
«Бу ҳақида 50 мамлакат ёзмоқда. Жанг атрофидаги видеолар 23 миллиард марта кўрилган.
Детальларни ҳисоблаб чиққанда бутун қамровнинг нархини аниқладик. Бу — 700 миллион доллар. Бу жанг мана шу қадар машҳур», — дейди Уайт.
Нурмагомедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь оқшомида бўлиб ўтадиган UFC 254 мусобақасида ўтказилади.
Қайд этиш жоиз, UFC 254 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик Лилия Шокирова ҳам иштирок этади. Ушбу мусобақани бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Мавзуга доир:
- UFC 254: Ҳабиб ва Гэтжи бир хил вазн кўрсатди, ўзбекистонлик жангчи ҳам тарозидан ўтди
- Ҳабиб Нурмагомедов UFC’даги ҳар бир жанги учун қанча миқдорда гонорар олгани ҳисоблаб чиқилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)