Европа Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номи эълон қилинди.
Овоз бериш натижаларига кўра, «Атлетико М»га қарши баҳсда иккита гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган «Бавария» вингери Кингсли Коман бу номга лойиқ деб топилди.
Коман қуйидаги футболчиларни овоз бериш жараёнида ортда қолдирди:
- Альваро Мората («Ювентус») — «Динамо Киев»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол;
- Анхелинё («Лейпциг») — «Истанбул Башакшеҳир»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол ва 73% узатма аниқлиги;
- Тете («Шахтёр») — «Реал»га қарши ўйинда (3:2) гол ва иккита голли узатма.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)