Жек Ли исмли механик ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Gran Turismo 6 ўйинидаги Bugatti Vision GТ гиперкари нусхасини яратиш жараёни тасвирланган ролик билан бўлишди. Тўлақонли прототип V8 мотори билан жиҳозланган бўлиб, у оддий гаражда йиғилган, деб хабар беради Motor.
Bugatti Vision Gran Turismo шоу-кари 2015 йилда тақдим этилган. Концепт Gran Turismo 6 пойга симулятори учун махсус яратилган бўлиб, унинг ташқи кўриниши устида Александр Селипанов ва Этен Саломе иш олиб борган. Ўша вақтда икки эшикли машина яратувчилари 1930 йиллар охиридаги «Ле-Мандаги 24 соат» ғолибларидан, хусусан, Тype 57 Таnk’дан илҳомланган.
Bugatti Vision Gran Turismo’нинг аслида ягона нусхада яратилган бўлиб, у Саудия Арабистони шаҳзодаси — Бадр ибн Абдулазиз ал-Саудга тегишли. Кейинроқ гиперкарни Тilly’s ретейлери асосчиси ва раҳбари Хези Шакед сотиб олган.
Жек Ли жамоаси гиперкар нусхасини қўл остидаги материаллардан оддий гаражда йиғишга қарор қилган. Машина асосини трубалардан пайвандланган шасси ва металл парчаларидан тайёрланган кузов ташкил этган. Машина оригиналига ўхшаши учун у Bleu de France рангига бўялган. Автомобиль V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади.
Изоҳ (0)