• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Олмаотада Hyundai заводи ишга туширилди. Заводда ишлаб чиқарилган машиналар Ўзбекистонга ҳам етказиб берилади

    Олмаотада Hyundai Trans Kazakhstan енгил автомобиллар ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Бу ҳақда компания сайтига таяниб, Spot хабар бермоқда.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Hyundai Trans Kazakhstan бу – Аstanа Motors компаниясининг шўъба корхонаси. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 28 миллиард тенгедан зиёдни ташкил этади. Уларнинг 30 фоизи Аstanа Motors компаниясининг ўз маблағлари, 70 фоизи «Қозоғистон тараққиёт банки» ва «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» томонидан жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобланади.

    Корхонанинг майдони 34 минг квадрат метрни ташкил қилади. Биринчи босқичда корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 минг донани, иккинчи босқичда эса йилига 45 минг донани ташкил этиши кўзда тутилган.

    Аstanа Motors ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг умумий сонининг 50 фоизини Қозоғистон бозорида ва қолган 50 фоизини МДҲ давлатларига етказиб беради. Бугунги кунда компания Hyundai автомобилларини Ўзбекистонга ҳам экспорт қилмоқда.

    Маълумот учун, Hyundai Trans  Kazakhstan заводининг қурилиши 2019 йил 21 апрелда бошланган. 2020 йил апрель ойида биринчи автомобиль ишлаб чиқарилди.

    Пайвандлаш ва корпусларни бўяш, автоуловларни йиғиш, пластмасса қисмларини бўяш бўлимлари ҳамда кам тугунли йиғиш усули ёрдамида автомобиль ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар омборининг расмий ишга туширилиши бўлиб ўтди. Кам тугунли усул ёрдамида янги заводда йиғилган автомобиллар бозорга 2021 йил бошида тақдим этилади.

    Hyundai Ўзбекистонда

    Аstanа Motors 2019 йилда Ўзбекистонда 244 дона Hyundai автомобилларини сотган. Компания раҳбари Нурлан Смагулов бу ҳажм ҳали ҳам озлигини тан олди, аммо бозорни жуда истиқболли деб атади.

    «Ўзбекистон ҳукумати бозорни очиш кераклигини, соғлом рақобат зарурлигини ва истеъмолчилар бошқа ишлаб чиқарувчиларни ҳам кўришни исташини тушунади», – деди тадбиркор.

    Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги иккита автомобиль сотув марказини ташкил этиш ҳамда Бухоро ва Самарқандда бу бўйича ҳамкорларни жалб қилиш режалаштирилган.

    Маълум бўлишича, Аstanа Motors Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилиш учун бир неча йиллардан буён мамлакат чегаралари очилишини (автомобиль божлари назарда тутиляпти) кутмоқда.

    Аввалроқ KIA, Vоlkswagen, Skoda ва ГАЗ автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

    19.10.2020, 20:59   Изоҳ (0)   26714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жуда қиммат авария: Британияда Rolls-Royce Ghost Lamborghini Urus’нинг орқасидан бориб урди

    19.10.2020, 20:47

    Ғазабга минган Ford Mustang ҳайдовчиси автотураргоҳда ўзини хафа қилган Nissan’ни бориб урди (видео)

    19.10.2020, 17:47

    Андижонда икки Nexia тўқнашуви натижасида 2 киши вафот этди, 4 киши шифохонага ётқизилди

    19.10.2020, 17:11

    Видео: Тонналаб ҳосил ортилган бир нечта тиркамани бирданига тортиб кетаётган трактор

    19.10.2020, 15:23

    Ўзбекистонда 25 октябрдан транспорт ҳаракати чекланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    19.10.2020, 15:13

    ЙҲХББ инспектор ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси бўйича маълумот берди

    19.10.2020, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.