• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Салор канали тобора ифлосланиб бораётгани маълум қилинди

    Республикада табиий юза сувлар ифлосланиши ҳолати кузатувлари «Ўзгидромет»нинг ифлосланиш мониторинги хизмати томонидан амалга оширилади. Шаҳар ичидан оқиб ўтадиган юза сувларнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш учун шаҳардан юқори ва қуйи жойларда кузатув пунктлари ўрнатилган. Кузатувларга кўра, Тошкент вилоятининг энг ифлосланган каналларидан бири Салордир. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

    Фото: «Ўзгидромет»

    Қайд этилишича, саноат корхоналари, шунингдек, коммунал ва қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан сув ҳавзаларига тозаланмаган ёки етарлича тозаланмаган оқова сувларнинг ташланиши кимёвий ва биологик ифлосланишга олиб келиб, сув ресурслари ифлосланишининг асосий сабабига айланган.

    Салор канали 1902 йилда қурилган, у Қибрай туманида бошланади ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудуди орқали оқиб ўтади. Дастлаб Салор канали Чирчиқ дарёсининг табиий ирмоғи бўлиб, у қадимдаёқ каналга айлантирилган. Охирги даврларда каналнинг суви камайиб кетган.

    Салор партов сувлар ва Бўзсув магистрал каналининг Тошкент ГРЭСи иситилган сувлари тушадиган жойнинг қуйидаги участкасидан озиқланади. Сувнинг ҳарорати сувўтларнинг ўсиши, ортиқча биомассанинг тўпланиши, микроорганизмларнинг кўпайиши, лойқа билан тўлиб қолишига олиб келмоқда. Бу жараёнлар уй жой-маиший сектордан ифлосланиш туфайли кучаймоқда ва ўз навбатида сувда эриган кислороднинг камайишига олиб келмоқда.

    Салор каналининг юқори створидаги сув хира, кул ранг-яшил рангда, тупроғи лой-қумли, балчиқли. Гидробиологик ва гидрокимёвий кўрсаткичиларга кўра, сувнинг сифати III синф (ўртача ифлосланган сувлар)га мос келади, экологик ҳолати қониқарли. Салор каналининг қуйи створларида сув Тошкент ва Янгийўл шаҳарларининг органик саноат ва хўжалик-маиший оқимлари билан ифлосланган.

    Сувнинг ранги қора, муаллақ балчиқ зарралари ёки бактериал шиллиқ туфайли хира, ўзига хос ҳидли, тупроғида қалин лойқа қатламлар мавжуд. Ушбу участкада сувнинг биологик тур таркиби кескин қашшоқлашиб, дастлабки дарё биоценозларининг деградацияси рўй бермоқда, ўртача ифлосланган сувлар учун хос бўлган турлар йўқолиб, органик моддалар билан ифлосланган сувларда яшайдиган ва сувда эриган кислород етишмовчилигига бардош берадиган организмлар ривожланмоқда.

    Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан юқорида жойлашган створларда 5 йил ичида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси

    Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан юқорида жойлашган створларда 5 йил ичида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси
    Фото: «Ўзгидромет»

    Беш йиллик динамикадан кўриниб турганидек, Тошкент шаҳридан юқорида жойлашган створ III — ўртача ифлосланган сувлар синфига мансуб бўлса, Янгийўл шаҳридан юқорида жойлашган створ 2015, 2018 ва 2019 йилларда III, 2016 ва 2017 йилларда II — тоза сувлар синфига мансуб бўлган.

    Салор каналининг Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйи қисми гидробиологик кўрсаткичлар бўйича IV — ифлосланган сувлардан V — ифлосланган сувларгача ўзгариб туради. Экологик ҳолати — қониқарсиз ва ёмон. Гидрокимёвий кўрсаткичлар бўйича 2020 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, каналнинг Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйидаги қисмидаги сувлари V ифлос сувлар тоифасига мансуб, бу ерда фенол, нефть маҳсулотлари, аммонийли ва нитритли азот, шунингдек, мис бирикмалари бўйича рухсат этилган концентрацияларнинг ошиб кетгани кузатилмоқда.

    Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйида жойлашган створларда 5 йил ичида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси

    Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйида жойлашган створларда 5 йил ичида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича ифлосланиш динамикаси
    Фото: «Ўзгидромет»

    Беш йиллик динамикадан кўриниб турганидек, 2015 йилдан 2018 йилгача даврда каналнинг Тошкентдан қуйи қисмида сувлар ифлосланган, 2019 йилда ифлос сувлар синфига киритилган, Янгийўлдан қуйи қисмида эса 2015 йилдан 2019 йилгача ифлос сувлар синфига киритилган.

    Салор каналининг суви, албатта, хўжалик-маиший мақсадда ёки чўмилиш учун ярамайди. Канал сувидан дарахтлар ва гулларни суғориш учун фойдаланиш мумкин. Бироқ сабзавотлар ёки қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда бу сувдан фойдаланиш мумкинлиги даргумон.

    Салор каналида экологик вазиятни барқарорлаштириш учун вақти-вақти билан санитария тадбирларини ўтказиш, яъни канални «ювиш» учун етарли бўлган сув миқдорини бериш керак.

    Салор пойтахт инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланади. У Тошкентда Ҳайвонот боғи, Ботаника боғи, Экопарк, Мирзо Улуғбек номидаги парк ва бошқа ерлардан оқиб ўтади. Охирги вақтда каналга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, лекин бунинг ўзи етарли эмас.

    Мавзуга доир:

    • Камчаткадаги экологик инқироз — суратларда
    • БМТ дунёда ҳар йили 7 млн одам ифлос ҳаво оқибатида вафот этишини маълум қилди

    17.10.2020, 09:52   Изоҳ (0)   16624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors’ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди

    17.10.2020, 09:10

    Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар уюшмаси очилди

    17.10.2020, 08:51

    БАА Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун етти тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    17.10.2020, 08:09

    Шавкат Мирзиёев: «Барча озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси бўлиши керак, бу давлат сиёсатига айланиши лозим»

    17.10.2020, 07:08

    Uzbekistan Airports 2019 йилда 4,3 млрд сўм зарар кўргани маълум бўлди

    16.10.2020, 23:59

    Тошкентда йўловчиларга жамоат транспортидан фойдаланганда тиббий қўлқопда бўлиш мажбурий этиб белгиланди

    16.10.2020, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.