Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ва россиялик спортчи Сергей Липинец (16-1, 12 КО) ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда жанг ташкилотчилари маълум қилди.
Таъкидланишича, 27 ёшли ўзбекистонлик боксчининг виза билан боғлиқ муаммоси ҳал бўлмаган. Мазкур муаммо туфайли кузнинг бошига белгиланган жанг қолдирилганди.
24 октябрь куни бўлиб ўтадиган жангда Қудратиллонинг ўринини канадалик боксчи Кастио Клейтон (18-0, 12 КО) эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳаров ва Липинец ўртасидаги жанг IBF йўналишида вақтинчалик чемпион номини аниқлаб бериши керак эди.
Ушбу вазн тоифасида IBF камари америкалик боксчи Эррол Спенсга (26-0, 21 КО) тегишли.
Изоҳ (0)