Ўзбекистонлик MMA жангчиси Лилия Шокирова 24 октябрь куни UFC’да дебют қилади. Бу ҳақда MMAFighting хабар қилмоқда.
Ўзбекистонлик яккакурашчи UFC 254 мусобақасида Лорен Мёрфига қарши октагонга чиқади. Аслида Мёрфи мазкур мусобақада Синтия Калвилло билан жанг қилиши керак эди. Бироқ унинг рақибида коронавирус аниқланган.
Шакирова Ўзбекистонда туғилган, у фаолиятининг асосий қисмини Россия ва Хитойда ўтказган. Лилия MMA’да 9 та жанг ўтказиб, уларнинг саккизтасида ғалаба қозонган ва бир бор мағлуб бўлган. Шокирова ГФC промоушенида чемпионликни қўлга киритган.
Мёрфи мутлақ енгил вазн тоифаси рейтингида 4-ўринда бормоқда (Калвилло эса 3-ўринда). У MMA’да 13 бор ғалаба қозонган ва 5 марта мағлубиятга учраган. Лорен UFC’да кетма-кет учта жангдан буён ютқазмаяпти. У сўнгги жангида 20 июнь куни Роксанн Модафферини мағлубиятга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 254 мусобақасининг асосий жанги енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасида кечади
Изоҳ (0)