Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов «Спартак»нинг Россия Премьер Лигаси 11-тури доирасида «Химки»га қарши кечадиган ўйинида майдонга туша олмайди.
Москваликлар устози Доменико Тедесконинг маълум қилишича, Ўруновнинг сон мушакларида шикастланиш бор. Шунингдек, «Химки»га қарши баҳсни Георгий Жикия ҳам ўтказиб юборади. Футболчи айни дамда карантинда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига жалб этилган, бироқ эски жароҳатининг қайталагани сабаб йиғинни эрта тарк этганди.
19 ёшли Ўрунов РПЛ 2020/21 йилги мавсумида бешта ўйинда майдонга тушиб, иккита сариқ карточка олди.
«Спартак»нинг «Химки»га қарши ўйини 17 октябрь, шанба куни соат 21:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)