16 октябрь куни «Кўксарой» қароргоҳида хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга айтилишича, Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари Саид ал-Қамзий, Ҳамид Найрободий, Николай Дорошенко, Агостино Пинна, Зехавит Бен Хиллел, Саид Али Асад Ғилоний ва Маниш Прабхатдан ёрлиқларни қабул қилди.
Президент элчиларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги шарафли ва масъулиятли вазифада катта муваффақиятлар тилади.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, янги элчилар вакиллик қилаётган давлатлар раҳбарларига БМТнинг бош органларидан бири – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда Ўзбекистон аъзолигини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)