• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ер ҳисоби ва давлат кадастрларини самарали юритиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 октябрь куни давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, 2020 йил 7 сентябрда «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда соҳани илғор тажриба асосида ислоҳ қилиш, янгича бошқарув тизимини жорий этиш, ернинг ҳисобини тўлиқ юритиш ва рақамлаштириш бўйича комплекс вазифалар белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди. Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш вазифаси мазкур агентликка, ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди.

    Таъкидланишича, янги тизимга кўра Кадастр агентлиги Солиқ қўмитаси таркибида ташкил этилгани бежиз эмас. Чунки бу соҳада солиқ базасини кенгайтириш учун катта захира бор.

    Маълум қилинишича, яқинда Бўстонлиқ, Фурқат, Косон туманлари ва Урганч шаҳрида ўтказилган ўрганишларда жами 2 мингдан ортиқ кўчмас мулк объекти кадастр ва солиқ базаларида ҳисобга олинмагани аниқланган.

    Шундай ҳолат ер майдонларида ҳам бор. Масалан, хатловлар натижасида 66 туманда 150 минг гектар қўшимча қишлоқ хўжалиги ерлари, шундан ҳисоботларга киритилмаган 28 минг гектар суғориладиган экин майдони борлиги аён бўлган. Умуман, 113 туманда ер фонди тоифалари ва турларининг аниқ ҳисоб-китоби бўлмагани оқибатида кўплаб захиралар йўқотилмоқда.

    Йиғилишда янги тизим асосида ишни ташкил этиш учун биринчи галда ер ҳисобини жойига қўйиб, тўлиқ шакллантириб олиш зарурлиги таъкидланди.

    «Кадастр ва ер ҳисобини юритиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари эскирган. Улар мураккаб, тушунарсиз ёзилган. Бу эса коррупцияга йўл очиб берган. Бугун тизим тамомила ўзгариши керак. Асосий мақсад ер ҳисобини аниқ юритиш, бу борада адолатни таъминлашдир», — деди Президент.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарларига барча қишлоқ хўжалиги туманлари бўйича ер кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, Миллий геоахборот тизимига киритиш юзасидан кўрсатма берилди. Энди ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари мазкур геоахборот тизимига киритилмагунича ҳақиқий ҳисобланмайди.

    Шунингдек, Кадастр агентлиги билан солиқ идораларининг маълумотлар базасини бирлаштириб, фойдаланишдаги ер ва объектларни ҳисобга олиш ҳамда солиқ шакллантириб бориш вазифаси қўйилди.

    Бугунги кундаги ўрмон хўжалиги кадастри 1987 йилдан буён янгиланмагани кўрсатиб ўтилди. Ундан бери ўтган даврда табиий йўл билан янги ўрмонлар пайдо бўлган. Шу боис Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ўрмонзорларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, тизимдаги муаммолардан бири шуки, 340 мингта объектнинг кадастр қиймати белгиланмаган. Шундан 200 мингдан зиёд объект бўйича солиқ ҳисобланмаяпти. Бундан ташқари, 1 миллиондан ортиқ уй-жойнинг кадастр ҳужжати йўқ.

    Шу муносабат билан Президент кўчмас мулк кадастри ҳисобини тўлиқ шакллантириш зарурлиги, бу солиқ солиш базасини кенгайтиришда муҳимлигини таъкидлади. Ундан келадиган маблағлар тўлиқ маҳаллий бюджетга тушади ва улар ҳисобидан ижтимоий масалаларни ҳал этиш мумкин.

    Қурилишдан бино-иншоотнинг кадастр жилдини тайёрлашгача бўлган босқичларда ундириладиган тўловлар асослилигини ўрганиб, уларни камайтириш ва жараёнларни соддалаштириш бўйича топшириқ берилди.

    Ер солиғи ҳисоблаш тизимини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш кераклиги айтилди. Хусусан, вилоят марказларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ҳудудларда ҳам, ҳосилдорлиги паст жойларда ҳам ер солиғи деярли бир хилда ҳисобланади.

    Мутасаддиларга ерларнинг ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб солиқ ҳисоблаш, бунда оширилган ва камайтирилган коэффициентларни қўллаш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Шу мақсадда халқаро экспертлар жалб қилиниб, объектларнинг бозор қийматини аниқлаш тартиби 4 та туманда синовдан ўтказилиши белгиланди.

    Йиғилишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ёки ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш муаммосига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Қайд этилганидек, биргина 2020 йилда 50 мингга яқин ҳолатда 11200 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланган, шундан 3200 гектарда ноқонуний уй-жой қурилган. Буларнинг 99 фоизи суғориладиган, унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари.

    Аграр ерларни назорат ва экинларни мониторинг қилиш мақсадида ҳар бир туман дрон билан таъминланиши айтилди. Бундан ташқари, космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, ноқонуний қурилмаларни тезкор аниқлаш ва қурилишни илк босқичидаёқ бартараф этиш имконини берадиган ахборот тизими йўлга қўйилади. Бу дастлаб айрим вилоятларда синовдан ўтказилади.

    Барча вилоят, туман ва шаҳарларнинг маъмурий чегараларини аниқлаш ишларини шу йил якунига етказиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлаш вазифаси қўйилди. 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар борлиги қайд этилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

    Қайд этилишича, Ўзбекистонда 21 турдаги давлат кадастри мавжуд. Лекин бугунги кунда 9 та кадастр бўйича маълумотлар 50 фоизга ҳам етмайди. Оқибатда ерларни аукционга чиқариш учун турли идоралар жойига чиқиб ўрганишга, алоҳида-алоҳида хулоса беришга мажбур ва унга 2 ой атрофида вақт кетмоқда.

    Хусусан, фақат шаҳарлараро автомобиль йўллари бўйича кадастр мавжуд бўлиб, ички йўллар бўйича бирорта ҳудудда кадастр тасдиқланмаган. Шу боис бу борадаги кадастрни тўлиқ ҳужжатлаштириб, Миллий геоахборот тизимига киритиш вазифаси белгиланди.

    Соҳадаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун Кадастр агентлигининг барча бўғинларини малакали кадрлар билан тўлдириш, янги тизим мазмуни ва тартиби бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди. Жойлардаги кадастр бўлимларининг моддий-техник таъминоти ва меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан ҳам кўрсатма берилди.

    «Умуман айтганда, ҳар бир ҳоким ва сектор раҳбарлари ер ҳисобини тўғри йўлга қўйиш, ерни кўз қорачиғидай асраш ҳудудларнинг иқтисодий юксалишига хизмат қиладиган асосий омиллардан бири эканини англаб етиши лозим. Бу орқали учта муҳим масалани, яъни, ердан самарали фойдаланишни, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулк ҳуқуқини ва дахлсизлигини таъминлашни ҳамда солиқ базасини кенгайтириб, бюджет даромадига қўшимча захиралар шакллантиришни ҳал қилган бўламиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
    • Ўзбекистонда кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди
    • Кадастр органларининг айрим ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

    15.10.2020, 21:43   Изоҳ (0)   16835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат статистика қўмитаси янги сайтида юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар келтирилмаганига изоҳ берди

    15.10.2020, 21:29

    Бухорода 7 ёшли қизалоқни қийноққа солиб, унинг қўли ва юзларини куйдирган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

    15.10.2020, 21:14

    Навоийда «Одноклассники» орқали диний-экстремистик материаллар тарқатган 26 ёшли йигит 3 йилга озодликдан чекланди

    15.10.2020, 19:59

    Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди

    15.10.2020, 19:10

    «Ўзгидромет» 16 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    15.10.2020, 18:42

    Фарғонада 17 октябрдан жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар орқали аниқланиб, жаримага тортилади (видео)

    15.10.2020, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.