Наманган вилояти Учқўрғон туманида ҳаракатланаётган трактор тиркамасига осилиб, йиқилиб тушган 9 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 13 октябрь соат 22:30 ларда Янгиер—Учқўрғон йўлининг 3-километрида содир бўлган. 53 ёшли фуқаро фермер хўжалигига тегишли бўлган «МТЗ-80» тракторини тиркамага улаган ҳолда ҳаракатланиб кетаётганида, тумандаги мактабнинг 3-синф ўқувчиси тиркаманинг орқасига осилган ва ерга йиқилиб тушган. Натижада фуқаро бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Бухорода трактор тиркамасининг ағдарилиб кетиши оқибатида уч аёл вафот этган эди.
Изоҳ (0)